Главная » 2013 » Апрель » 22 » Райхон Андижонга тушмайди, тўйдан кейин кетади...
16:44
Райхон Андижонга тушмайди, тўйдан кейин кетади...
Хабар берганимиздек, 29 октябрь соат 15-00да Райхон тўйдан аввалги пресс-конференциясини "Патрикс” ресторанининг, оилавий хонасида ўтказди.
Газета ва интернет журналистлари йиғилган бу  тадбир икки соатча давом этди. 
Райхонга турли саволлар билан мурожаат қилишди. Биз Райхоннинг жавобларини келтирамиз
Ижод
-Майкл Джексон шеър ёзиб турганлигини кўпчилик билмаса керак. Унинг шеърларидан бирига қўшиқ куйладим. Хозирча  талаффузим ёқмади, кайфиятим тушиб кетди,  шунинг учун хам студияда қолди, хаттоки уйимга хам олиб келмадим.
-"Бахтли бўламан” қўшиғини француз тилида куйлаганимда, студияда француз элчихонасидан маданият ходими бўлиб, хар бир харфимни тўғирлаб турганди. Рашид Холиқов билан ўзимизча куйлаганимизда, сайтимида одамларнинг фикридан жудаям уялиб кетдим. Иккингиз  жуда хунук талаффузда  куйлашга қандай хаддингиз сиғди?-дейишганди.  "У меники” қўшиғини эса туркчада тоза куйладим, сабаби радиобошловчи Умидхон Расулов туркчани мукаммал билади ва турк тилидан дарс хам бергани учун у хам студияда бирга ўтириб,  хар бир харфигача тўғирлаб турди.
-Уммон гурухидан дуэт хақида уларнинг маъмуридан фикр бўлди, лекин аниқ таклиф бўлмади, шу сабабли шундайлигича қолди.  Лола билан хозир дуэт хақида мулоқотлар кетмоқда, унинг таклифига биноан бир қизиқ дуэт ғояси унда бор экан.
- Тина  Карол номли Украиналик хонанданинг продюсерлари, хонандаси хомиладор бўлганидан кейин, янги лойиха излаб, ютубдан мени клипларимни кўриб , Игорь Николаевнинг продюсерлик маркази  мен билан боғланишди. Улар ижодимга қизиқиб қолиб,  айтишларича менда катта "потенциал” сезиб, мен билан ишлашни исташди.  Афсуски уларнинг талабига биноан мен Украина хонандаси бўлишим керак эди.   Мен рад жавобини бердим, сабаби бугунги кунгача нимага эришган бўлсам, барчасига шу Ватаним сабабчи. Агар рози бўлганимда, ўз халқимга нисбатан хоинлик қилган бўлардим.  Ўзим сув ичаётган қудуққа тупуришим мумкинлигини тушунардим. Мен бундай қила олмасдим...
-Шахнознинг жонли ижродаги концертида иштирок этиб у билан дуэтимизни албатта жонли равишда куйлаймиз.  Шахноздан жудаям фахрланаман, сабаби мутлақ жонли равишда концерт берадиган хонандалар бармоқ билан санарли даражада жуда кам.  Бу жудаям жудаям қийин. Бугун репетицияда бўлиб, "Шунчалар” дуэтимизни куйладик, у янгичароқ талқинда жаранг сочади. У "молодец”, яхши куйлайди. Билишимча концертда симфоник оркестр хам бўлади, хаммаси жонли , бу эстрадамиздаги бошқа бир даража! Мен ундан жудаям фахрланаман, унга омад тилайман. Шахнозни клип ва концертлари кўп эмас, уни  қўшиқ ва шеърлар муаллифи сифатида кўпроқ танишади, мен эса  уни артист сифатида таниб, севишларини истардим. У дархақиқат жуда яхши артист. Билмадим буни хозир айтиш мумкинми йўқми, лекин хамма нарсани хозир ўзи қилмоқда, бу жуда қийин, унга хеч ким ёрдам бермаяпти. Агар мумкин бўлса , хозир журналистлардан уни қўллаб қувватлашларини сўрардим, чунки журналист кўмаги хар бир артист учун жуда мухим. Шахноз ёрқин юлдуз бўлишга хақли.
 -Давлат телеканалларига хам клипларимизни берамиз. Намойиш қилмасликлари  у каналларни ўзини истаги билан боғлиқ. Хамма каналларни севамиз, шунчаки бизни ёқтиришмайди (кулади)
-Бир маротаба кўриб , ёддан чиқадиган фильмда иштирок этишни истамасдим, шунинг учун хозирги даврда менга тақдим қилинаётган сценарийлар хуш келмаяптганди. Хозир режиссер Ёдгор Носиров бир лойихани таклиф қилди, кўрамиз балки шунда роль ижро қиларман.
 
Ижоддан кейин...
-Ижодни барибир кун келиб тарк этишимни хозирданоқ тушуниб етяпман, ёшлар даври келади ва ўша пайти келганда кетаман. Хозир кучим ва имкониятим бор, лекин умрим охиригача бу билан шуғуллана олмайман.   
 Ижод билан тенгма тенг равишда бизнес билан шуғулланиб кўргандим, лекин баробар  олиб бориш қийин экан. Нимадир барибир азият чекади. Болалар мусиқий мактабини очдим ва унга мутлақ ўзимни бахшида қилишим керак эди, буёқда эса ўз ижодим оқсаб қолиш хавфи бўла бошлади, хуллас умуман улгура олмадим.  Пуллар ва хужжатлар билан боғлиқ ишлар менга эмас, мендан бизнесмен чиқмайди. Шунинг учун  ижоддан кетгач, нималар билан шуғулланишимни хали ўйлаб кўрмадим. Вахоланки Мавлуда Асалхўжаева мендан қўшиқ ёзиб беришимни сўрадилар, мен ёзиб бердим ва уларга маъқул келди, билмасам, балки келажакда кимларгадир қўшиқ ёзиб берарман. Балки концертлар уюштириш билан шуғулланарман,  чунки бу менга энг яқини.  



Ота-она
-Инсон қандай мавқега эга бўлмасин, ким бўлмасин,  хар қандай тушкун вазиятдан лойиқ ва муносиб тарзда чиқиб кетиши керак. Мен бундай холатда дуога  суянаман.  Онамни дунёдан ўтиши мен учун кутилмаган бўлди. Чидай олмасам керак деб ўйлагандим. Мана хозир энди, хаётимда нимаики бўлиб ўтса , чидай олишимни билдим.  Бу йўқотишга чидадимми, демак хамма нарсага чидай оларканман. Онам хаётлигида хаммасини айтардим. Хаммага ота-онаси хаётлигида хаммасини айтишга улгуришни тилайман (йиғлаб юборади).

 

Дугона ва рақобат
-Шоу-бизнесдан энг яқин дугонам  Согдиана.  Муниса билан хам дўстмиз, ва   бизни таққослашни бошлашлари яхши эмас. Бир вақтлар Зилола (Шахзода) билан хам дўст эдик ва бизни таққослашни бошлашгани натижасида дўстлашмай қўйдик. Шунинг учун Муниса билан хам тўқнаштиришларини истамасдим.  Биз умуман рақобатчи эмасмиз.
-Дўстларим аввал кўп бўлган. Бугунги кунга келиб,  ўз ўзидан атрофимда керакмаслари қолмаганлардан бахтиёрман. Сабаби олдимда мен ишонган ва менга чин дилдан муносабатда бўлганлар қолган.  Очиқкўнгиллик, инсонийлик ва  ростгўйликни қадрлайман. Иккиюзламачиликдан эса нафратланаман! Мени бир маротаба алдаган инсонга бошқа хеч қачон ишона олмайман. Кўзимга тик боқиб хақиқатни айтган одамни қадрлайман. Майли менга ёқмаса хам, лекин тик боқиб ростини айтсин.

 

Йигитали хақида
-Йигитали 1990 йил 16 июнь куни Москвада туғилган, оилада ягона фарзанд. Кейин Андижонга кўчиб келишган. Тошкентдаги театр ва рассомлик институтини тугатган. Йигитали мени ижодимни азалдан кузатмаган, деярли таниш хам эмас. У хориж эстрадасини тинглагани боис, хаттоки ўзимизни  аксарият артистларни танимайди хам.  Йигиталини отаси харбий, онаси уй бекаси.
-Йигитали жуда босиқ, оғир вазмин, диққатли ва жудаям эътиқодли  йигит. Мен эмоционал инсонман ва фарзандим босиқ, оғир вазмин бўлишини истардим.
-Онаси мен билан муносабатни хозирданоқ қайнонадек эмас, оддий ва дўстона сифатида қурди.
-Йигиталига ўзбек тилини яхши билмаслигим ёқмайди. Бу нимасси, ўрган тилни деб қўймайди. Биласизми, рус мактаби ва рус институтини тамомлаганим учун бу қийинроқ кечмоқда. Вахоланки яхши тушунаман, фақатгина қийин сўзларнигина тушуна олмайман. Барибир ўрганаман, чунки ўзим аввало ўзбекман.  Мени синглим эса аксим, ўзбекча ўйлаб, русчага таржима қилиб гапиради (кулади).



У ва мен
-Йигитали билан бир-биримизни илк кўргандаёқ, худди анча аввал танишдек,  қадрдонлик хиссини  сезганмиз.  Аввал клипларда кўрган бўлсамда, хаётда кўрмагандим. Уни фақат Лоланинг клипидан кейин махоратли актер сифатида тан олгандим. Кейин бизни клипизга тайёргарлик бошланиб, Максим деган графикачи йигит уни таклиф қилди. Мен Йигиталини яхши билмаслигим ва балки бошқа одамни таклиф қилармиз дегандим, лекин Максим шу рольга фақат Йигитали тўғри келишини айтди.  Суратга олиш жараёнида илк бор учрашдим.  Клипимизда каскадерларни таклиф қилишимизга қарамай, Йигитали хаммасини рад этиб, барча трюкларни ўзи бажарди.
-Унга турмушга чиқишимни сўраганида, тўғриси жиддий қабул қилмадим. Лекин айнан у мен билан бирга бўлиши кераклиги, айнан у менинг тақдирим эканига ишонтира олди ва бунинг учун етарли нарсалар қила олди. 
-У  билан рус тилида гаплашамиз. Лекин гохида ўзбекча гапиришга харакат қиламан.
-Йигитали жуда  рашкчи, шунинг учун келгуси клипларимда унга ноқулайлик келтирмаслик учун бош қахрамон сифатида у роль ижро қилаверади. Умуман иккимиз етарли равишда рашкчимиз, ва келгусида у иштирок этган клипларда қизлар билан боғлиқ сахналари бўлмайди деб ўйлайман. Хозир Манзуранинг янги клипида чиқади, ва у клипда шундай сахнаси мавжуд. Йигиталининг айтишига қараганда бу охирги маротаба бўлиши.
Умуман олганда иккимиз бир-биримизни тушуниб,  бошқа хеч қандай таъқиқ қўймаймиз, бир-биримизни хафа қилиши мумкин бўлган нарсаларни хозир биламиз ва уни олдини олишга харакат қиламиз.
-Иккимизга фильм томоша қилиш ва расмга олиш ёқади. Мусиқадаги  таъбимиз хам ўхшаш.



Тўй
-16 сентябрь мени туғулган куним бўлса, 16 июнь Йигиталини туғулган куни,    16 рақами бизники бўлгани учун 16 ноябрь кунига тўйни тайинладик.  Шу куни висол оқшоми "Версаль" ресторанида бўлиб ўтади.
-Тўйга ташриф фақат таклифнома асосида бўлади, сабаби бир санъаткор тўйидаги тумонат одамлардан санъаткорларга хаттоки жой хам етишмаган ва кўпчилик санъат олами вакиллари хафа бўлишганидан хабардорман. Тўй бу жуда шахсий байрам ва фақат яқинлар бўлиши керак, шунинг учун бизнинг кичкинагина тўйимизда фақат яқинларимиз бўлишади.
-Келинсалом тўйнинг ўзидаёқ бўлади. Бу тадбирни Раъно Ярашева олиб боради.
-Тўйдан видеони халққа тақдим эта олмайман, сабаби бу оилавий маросим. Яна билмасам, оилам билан маслахатлашишим керак.  Кўп нарсада уларнинг маслахатисиз иш юрита олмайман.
 
Тўйдан кейинчи?
-Тўйнинг эртаси куниёқ  бир хафтага  асал ойига Букет оролига кетамиз. Ижодим тўйдан кейин худди шу тарзда давомланаверади, сабаби,  мухлисларим  олдида мажбуриятим хам бор, улар билан неча йиллар мобайнида бир оиладек бўлиб қолганмиз.  Бир хафталик асал ойидан кейин келиб тезда яна ижодга шўнғийман, сабаби олдинда концертлар, тайёргарчилик авжида кечади.
-Йигитали Тошкентда анчадан бери яшаяптгани боис,  тўйдан кейин Андижонда яшамасам керак.  Йигитали анчадан бери Тошкентда тахсил олиб яшаб келмоқда. Удумларга харқанча хурматим юқори бўлмасин, кечиб бўлмас мажбуриятларим мавжуд. Бу хам бўлса синглимни хеч кимга ташлаб кета олмайман. Бувим билан тоғамга қараб туриш хам зиммамда.
-34 ёшман, бу кунгача ўзим қарор қилиб ўрганганман. Ўзим бошқарувчи бўлиб ўрганиб қолганман, сабаби оилавий рўзғор хам мени зиммамда бўлиб келган. Оилада мен ота ролида эдим.  Ўзгариш керак бўлган давр келди. Агар бу қадамга қарор бўлган бўлсам, ўзгаришга тўғри келади. Оилани деб хаётни ўзгартириш керак.  Оила ўзига хос қандайдир қурбонликни талаб қилади дейишади ва мен бу қурбонликка шодон равишда розиман.
 

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 367 | Добавил: gonch | Теги: Андижонга, тушмайди, тўйдан, кетади..., кейин, Райхон | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: