Санаъткорлар тадбиркорлар қиёфасида - 22 Апреля 2013 - Dom.uCoz.Es
Главная » 2013 » Апрель » 22 » Санаъткорлар тадбиркорлар қиёфасида
22:12
Санаъткорлар тадбиркорлар қиёфасида




Санаъткорлар тадбиркорлар қиёфасида



ёхуд ким завод очмоқчи ким эса меҳмонхона?



 



Биламизки, 2011 йил муҳтарам юртимошиимиз
томонидан "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” йили деб эълон
қилинди.  Санъаткорларимиз билан боғлиқ навбатдаги лойиҳамиз худди шу
мавзуда бўлиб, қуйида уларнинг мазкур соҳа борасидаги фикр ва
қарашлари, қолаверса орзу-интилишлари билан танишамиз. Қани,
кўрайлик-чи, шоу олам вакилларида  бизнесга иштиёқ қай даражада?
Дарвоқе, бугунгиги қаҳрамонларимиз эркак санъаткорлар. 
Савол:



  1. Имкониятингиз бўлганда, тадбиркорликнинг қайси соҳасида ўзингизни синаб кўрган бўлардингиз?  
  2. Сизнингча, рисоладаги тадбиркорликка эришиш учун ишни тахминан қанча маблағдан бошлаш керак? 
  3. Оддий инсондан омадли тадбиркорга айланиш учун қандай хислатларга эга бўлиш керак?


 



Шербек Шодиев: "Улкан гипермаркетим бўларди”



1. ¤зи менда ёшлигимдан тадбиркорликка мойиллик
бор. Эсимда, биринчи бизнесимни 8-10 ёшимда мактабда болаларга сақич
сотиб бошлаганман (кулади). Кейинчалик ихчамгина очиқ дўкон очиб ундан
топган фойдам эвазига тўртта қўй олганман. Бу қўйлар аста-секинлик
билан ҳўкизга айланган ва акамнинг пойтхатда ўқишини таъминлаган.
Шундай қилиб... демоқчиманки,  тадбиркорликдан оз-моз бўлса ҳам хабарим
бор. озирда  озиқ-овқатларга мўлжаллаган хусусий фирма эгасиман. Агар
имкониятим бўлганда замонавий талабларга жавоб берадиган улкан
супермаркет очган бўлардим.



2.Маблақнинг миқдори танлаган йўналашингиз ва
унинг ҳажмига боғлиқ. Менинг ҳисоблашимча, ўртамиёна тадбиркорликни
йўлга қўйиш учун минимум 20 миллион керак бўлади. Агар тадбиркор
тажрибали бўлса, бундан икки баравар кам маблағ билан ҳам иш бошлаши
мумкин.



3. Омадли тадбиркор бўламан деган ҳар бир одамда
сабр-тоқат, ақл ва ишбилармонлик хусусиятлари бўлиши лозим. Бундан
ташқари, хушмуомалалик, дид билан кийиниш,  эътиборли бўлишни омадли
тадбиркорларнинг кичик сирлари дейиш мумкин.



 



Алишер Файз: "Тадбиркор боғбонга айланардим”



1.  Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Аллоҳ бир
томондан юқтиради, дейишади-ку! Лекин агар имконият бўлганда,
тадбиркорликнинг боғбончилик билан боғлиқ турини танлаган бўлардим.
Балки турли атиргулларни ўстиришга ёки цитрус меваларни  етиштирша
мўлжалланган иссиқхона очармидим...



2.  Рисоладаги тадбиркорликни бошлашга
қанча маблағ кетишини тахминан бўлса ҳам айта олмайман. Бу соҳадан
мутлақо хабарим йўқ.  Шуни биламанки, аввало инсонда етарли шарт-шароит
бўлиши керак. Худога шукр, бугунги кунда тадбиркорлик қиламан деганга
имкониятлар эшиги очиқ, фақат номига яраша ТАДБИРКОР бўлиш керак,
холос. 



3. Аввало ана ўша оддийликни сақлаб қола билиши
керак. Чунки инсон ким бўлиши қандай поғонага эришишидан қатъий назар
оддийлиги билан қадрлидир. Баъзида телевизор орқали катта муваффақиятга
эришган фермерларимизни кўрсатиб қолишади. Уларнинг юзидаги
самимийликни кўриб хурсанд бўлиб кетаман. ¤злигини сақлаб қолганга нима
етсин!  



 



Отабек Муталхўжаев: "Меҳмонхона ҳамда студия очардим”



1. Агар имкониятим бўлганда, биринчи навбатда, энг
сўнгги техник қурилмалар билан таъминланган овоз ёзадиган ҳамда видео
студия очган бўлардим. Бу билан мухлисларга ўзимнинг сифатли
қўшиқларимни тақдим этишдан ташқари,  янги овозларни қўллаб-қувватлашга
ва албатта,қўшимча даромад қилишга эришардим.  Видеостудияда эса халққа
ёқадиган фильмлар суратга олар эдик. Дарвоқе, иккинчи вариант ҳам бор:
Тошкент – пойтахт шаҳар бўлгани учун келиб-кетувчилари кўп.  Шуни
ҳисобга олган ҳолда меҳмонхона хизматига мўлжалланган табиркорлик
фирмасини очишм мумкин. 



2. Қанча маблағ кетиши тадбиркорликнинг турига
боғлиқ. ар қандай турдаги ўртача бизнесни бошлаб олиш учун 30-40
миллион керак бўлади.



3. Оддий инсондан омадли тадбиркорга айланиш учун
киши билимли, ҳисоб-китобга уқуви етирли даражада, одамлар эҳтиёжини
яхши биладиган ўткир зеҳнли ва албатта, иқтисодчи бўлиши керак.



 



Санжар Шодиев:  "Орол сотиб олардим ва...”



1.Тадбиркорлик қилишга ҳозир ҳам имкониятим йўқ
эмас, лекин Худо ҳамма қизиқиш ва қобилиятни санъат томонлама берганми
бизнесга ҳеч ўзимда иштиёқ сезмаганман. Агар маблағим кўпайиб, дунёнинг
бой одамларидан бирига айланиб қолсам орол сотиб олган ва бу ерни
сайёҳларнинг энг севимли оролига айлантирган бўлардим. Келган одам бу
жойнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан завқланиб қайтарди.



2. Менинг фикримча, рисоладаги
тадбиркорликни бошлаш учун одамда катта маблағ бўлиши шарт эмас. Яхши
ақл-фаросат бўлса, кичик маблағ билан ҳам даромадли бизнесни йўлга
қўйса бўлади. Бундан ташқари, ўша одамга Аллоҳдан шу касбни уддалашга
иқтидор юқтирилган бўлиши керак. Масалан, ҳаммамиз ҳам ўзбекча гапира
оламиз лекин нега шеър ёза олмаймиз. Бу ҳам шундай бир гап.
Айтишади-ку: Хизр назар қилмаса гар бу дунёда бирор кас, ҳатто эшшак
бозорига, билинг, далол бўлолмас!



3. Энг муҳими - яхши ният бўлиши керак. Кейин – атрофингда қандай инсонлар йиғилганига ҳам боғлиқ.



 



Азиз Раметов: "¤з фирмам билан жаҳон бозорига чиқардим!



 



1.Агар имкониятим бўлганда кийим-кечаклар заводи
очиб,  нафақат ўзимизда, балки жаҳон бозоридаги номдор фирмалар
маҳсулотларига тенглашадиган товарларни ишлаб чиқарган бўлардим. Бу
соҳага қизиқишим ёшлигимдан бор.  Санъатга кириб келгунимча
ўртоқларимга қўшилиб олиб-сотарлик ҳам қилганман, Хитойдан мол олиб
келардик. Кейинчалик ижодга берилгач, бизнес қилишга вақт қолмади. Аммо
яна қачондир бу соҳада катта ишлар қилишни кўнглимга тукканман.



2. Беш юз минг, ҳатто ундан кам миқдордаги пул
билан ҳам тадбиркорликни бошлаш мумкин. ¤ртоғим бўларди, ота-онасидан
кийимга деб пул олиб, олган нарсасини бирор таниш дўконга (қимматроқ
нархга) қ қўйиб сотарди.  озир ўша ўртоғимнинг икки-учталаб дўкони
бор. Демак, рисоладаги тадбиркорликка эришиш учун уни қанча маблағдан
эмас, қандай бошлаш муҳимроқ.



3. Сабрли ҳамда қонун-қоидани, ўзининг ҳақ-ҳуқуқини яхши биладиган даражада билимга эга бўлиш керак. иш керак. 

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 196 | Добавил: gonch | Теги: Санаъткорлар, қиёфасида, тадбиркорлар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: