Главная » 2013 » Апрель » 22 » Сардор Раҳимхон Юлдуз Усмоновани бирга дуэт куйлашга кўндирди
16:13
Сардор Раҳимхон Юлдуз Усмоновани бирга дуэт куйлашга кўндирди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан дуэт қўшиқ ижро этди. Бу ҳақда шоу-бизнесга оид интернет нашрлари хабар тарқатган. "Севаман” деб номланган қўшиқнинг сўзларини Нодир Азимов ёзган, мусиқасини Юлдуз Усмонова басталаган.
Сардор Раҳимхоннинг айтишича, 2012 йилда у оиласи билан машғул бўлиб, ижодига кўп вақт ажратолмаган. "2013 йилда "Йилнинг энг яхши эркак хонандаси”, "Йил клипи”, "Йил қўшиғи” номинацияларини қўлга киритиш ниятим бор” – дейди хонанда Сардор Раҳимхон.
Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонова кўпгина хонандаларнинг танилиши, ўзини тиклаб олиши учун яхши восита бўлиб келмоқда. Ўз вақтида қарийб унутилаёзган Руслан Шарипов ҳам Юлдуз туфайли яна ўз мухлисларига эга бўлганди. Ўзбек эстрадаси примадоннаси билан шу вақтга қадар кўплаб санъаткорлар дуэт қўшиқ куйлашган. Булар Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Даврон Эргашев, Самандар Ҳамроқулов, Акром Ибодуллаев, Обид Асомов шунингдек, турк, қозоқ санъаткорлари ва бошқалар.
Сардор Раҳимхон ўтган йилнинг сентябрь ойида етарли тайёргарликка эга эмаслиги учун яккахон концерт дастурини бекор қилган  эди. Баъзилар унинг юлдузли онлари ўтиб бораётганини таъкидлайди ва ижодида сусайиш бошланган деган фикрда. Юлдуз Усмонова билан дуэт ижро этиш Сардорга балки омад олиб келар...

darakchi.uz

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 343 | Добавил: gonch | Теги: куйлашга, Юлдуз, бирга, Усмоновани, дуэт, кўндирди, Раҳимхон, Сардор | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: