Главная » 2013 » Апрель » 22 » Сардор Раҳимхон Райҳонга тақлид қилдими?
16:22
Сардор Раҳимхон Райҳонга тақлид қилдими?
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон байрам ўтиши биланоқ ишга шўнғиб кетди. Хонанда айни кунларда Янги йил арафасида куйлаган "Яна манда” номли қўшиғига клип суратга олиш ишлари билан банд.
Дарвоқе, хонанда мазкур клипда илк бор актёр Муҳаммадали Искандаров билан ҳамкорликда ишламоқда. Бу клипда Раҳимхонни одатдагидек романтик образда эмас, мутлақ бошқа қиёфада кўрасиз. Шунингдек, хонанда келаси ҳафта "Бомбей” номли янги ҳазиломуз қўшиғини мухлислар эътиборига ҳавола этади. Ёдингизда бўлса, бундан икки йил аввал Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ҳам "Бомбей” номли қўшиқ ижро этганди. Қизиқ, бу хонандалар нега "Бомбей”лаб қолишди экан?.. Тиниб-тинчимас ижодкор, баҳор ойларига режалаштирилаётган янги концерт дастурига ҳам тайёргарликни бошлаб юборган. Концерт фонограммада бўлиб ўтиши аниқ. Чунки хонанда ўтган йили газетамизга берган интервьюсида буни алоҳида таъкидлаб ўтганди.
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 234 | Добавил: gonch | Теги: РАЙҲОНГА, қилдими?, тақлид, Раҳимхон, Сардор | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: