Главная » 2013 » Апрель » 22 » "Сетанҳо" яна шоу-бизнесга қайтмоқда
16:46
"Сетанҳо" яна шоу-бизнесга қайтмоқда
Машҳур "Ситора” гуруҳининг илк таркиби вакиллари гуруҳни тарк этгач, "Сетанҳо” номи билан бир муддат ижод қилган эди. Лекин янги гуруҳ узоқ умр кўрмади.
Бу орада ўзбек шоу бизнесида уларнинг йўналишида ижод қилаётган янги номлар, янги овозлар пайдо бўлди. Гуруҳ вакилларининг ҳар бири алоҳида ижод қилгани ва барчаси бесамар кетгани ҳам барчага маълум. Лекин яқинда "Сетанҳо” гуруҳи яна тикланди, ўша таркиб, ўша чеҳралар ва худди ўша ном билан. 14 октябр куни гуруҳ аъзоси Феруза Латипованинг туғилган куни муносабати билан гуруҳ аъзолари журналисту, мухлислар билан учрашишди ва юқоридаги хабарни эълон қилишди...
Эслатиб ўтамиз, "Ситора" 90-йилларнинг охирида тузилган ва бир неча йил ўзбек шоу-бизнесида биринчи рақамли мусиқий гуруҳ бўлишга эришган. Бироқ "Тарона рекордс" билан ўртадаги муносабатлар ёмонлашгани сабабли, гуруҳ қизлари билан тузилган шартнома бекор қилиниб, "Ситора"га янги хонандалар жалб қилинган. Бироқ шундан сўнг, на собиқ ва на янги "Ситорачилар"нинг омади юришмади. Боз устига шартномада кўрсатилган келишувга биноан собиқ "Ситора" гуруҳи қизлари ўзлари ижро этган хит қўшиқлардан фойдалана олишмайди, деган гаплар ҳам қулоққа чалинганди. 
Ўзбек эстрадаси юзага келган "бўшлиқ" узоққа чўзилмади. "Ситора"нинг ўрнини тез орада Райҳон, Шаҳзода ва Лола эгаллади. Бугунга келиб, айнан мана шу хонандалар ёшларнинг энг севимли санъаткорлари ҳисобланишади. Қайтадан фаолиятини бошлашга қарор қилган "Сетанҳо" гуруҳига эса яна ўз мавқеини тиклаб олиш ниҳоятда қийин бўлиши турган гап. Биз уларга мана осон бўлмаган рақобатда куч-қувват тилаймиз.      
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 391 | Добавил: gonch | Теги: шоу-бизнесга, Сетанҳо, қайтмоқда, Яна | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: