Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » Шаҳсий автомобилингизни ўз ҳоҳишингизча ўзгартиролмайсиз
14:16
Шаҳсий автомобилингизни ўз ҳоҳишингизча ўзгартиролмайсиз
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Фойдаланиш шартлари бўйича автотранспорт воситалари конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент тасдиқланди.

Мазкур ҳужжат автомобиллар қаерда ишлаб чиқарилганидан қатъи назар, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, давлат мулкини ҳимоя қилиш мақсадида улардан фойдаланишда автотранспорт воситаларидан фойдаланиш шартлари бўйича конструкцияга қўйиладиган талабларни белгилайди. 

Техник тартибга солинадиган объектларга қуйидагилар киради: 

а) Умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларида қатнаётган ҳамда йўловчи, багаж, юкларни ташиш ва махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, прицеплар ва ярим прицеплар.

б) Автотранспорт восиларидан фойдаланиш хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи автотранспорт воситаларининг компонентлари.

Қуйидагилар техник тартибга солинувчи объектлар сирасига кирмайди: 

а) Конструкцияси бўйича тезлиги текис йўлда соатига 25 км дан ошмайдиган ёки тезлиги, қонунчиликка мувофиқ, соатига 25 км дан ошмаслиги керак бўлган автомобиллар ва прицеплар.

б) Имконияти чекланган кишилар учун махсус конструкцияланган ва улар томонидан фойдаланишга мўлжалланган автомобиллар.

в) Ички ишлар органларида рўйхатда туриши шарт бўлмаган экспериментал автотранспорт воситалари.

г) Қонунчиликка биноан ҳарбий мақсадлар, ички ишлар органлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва бошқалар учун мўлжалланган махсус автотранспорт воситалари.

Янги қоидаларга кўра, автотранспорт воситаларидан фойдаланаётганда, ишлаб чиқарувчи корхона билан келишмаган ҳолда, уларнинг конструкциясини ўзгартириш, рул ва тормоз бошқарувидаги ҳамда бошқа таркибий қисмлардаги кўзда тутилган элементларни олиб ташлаш ёки кўзда тутилмаганларини ўрнатиш тақиқланади.

Тормоз ва рул бошқарувида қўлланиладиган иш суюқликлари ва деталлар ҳамда автотранспорт воситасининг бошқа таркибий қисмларини шунга ўхшаш бўлган, аммо техник ва меъёрий-техник ҳужжатларга тўғри келмайдиган суюқлик ва деталларга алмаштиришга йўл қўйилмайди. 

Шунингдек, регламент тормоз ва рул бошқарувига, ёритиш қурилмалари ва тармоқли сигнализацияга, шиналар ва ғилдиракларга қўйиладиган қоидалар ва нормативларни ҳам ўз ичига олади. 

Ҳужжат билан Lex.uz сайтида батафсил танишиш мумкин. 

Қайд этиб ўтамиз, янги қоидалар 2013 йил бошидан кучга киради.



Манба: darakchi.uz
Просмотров: 395 | Добавил: gonch | Теги: ўзгартиролмайсиз, ўз, ҳоҳишингизча, Шаҳсий, автомобилингизни | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: