Главная » 2013 » Апрель » 22 » Шаҳзода Матжонова ўз ҳаётини ўйнадими?..
20:38
Шаҳзода Матжонова ўз ҳаётини ўйнадими?..
Сўнгги пайтларда талабгор актрисалар сафидан ўрин олган Шаҳзода Матжонова ишчи номи «Актриса» бўлган ва катта экранга «Ҳаётим орзуси» сифатида тақдим этиши кутилаётган фильмда бош рольни ижро этди. Мелодрама жанрида суратга олинган ушбу картина режиссёри дебютант ижодкор Суҳроб Ҳасанов бўлиб, фильмдаги бош роллардан бирини ўзи ижро этмоқда. Бундан ташқари, Теша Мўминов, Ҳамид Тошпўлатов, Умид Искандаров, Миролоим Қиличев, Зуҳра Солиевлар ўзига хос образларда намоён бўлишади. Фильм кучли, мураккаб образларни ижро этиб, машҳурликка эришиш орзусидаги ёш, оддий актрисанинг бу йўлдаги интилишлари, машаққати ва изтироблари ҳақида. Касби туфайли актриса «Меҳрибонлик уйи»ида катта бўлиб, чиқиндихонада ишлайдиган йигит билан учрашади. Уларнинг орасида катта фарқ бор… шу боис ўртада ёпиқ, изҳорсиз севги вужудга келади… Айтиш мумкинки, фильм кутилмаган ҳаяжонли лавҳаларга бой. Фожеавий саҳналар бўлишига қарамай, фильм сґнги яхшилик билан тугайди. «Картинада ўзингизни ўйнадингизми?» деган саволимизга Шаҳзода Матжонова «Бунга фильм тақдимотидан кейин аниқлик киритасиз» дея жавобни мавҳум тарзда беришни маъқул кўрди.  
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 190 | Добавил: gonch | Теги: ўйнадими?.., ҳаётини, Матжонова, Шаҳзода, ўз | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: