Главная » 2013 » Апрель » 22 » Шаҳзода:рафиқа, она, хонанда, актриса энди эса...
21:59
Шаҳзода:рафиқа, она, хонанда, актриса энди эса...

Шаҳзода:рафиқа, она, хонанда, актриса энди эса...

Равшан Комилов: Шаҳзода,
биламиз, жуда истеъдодли хонандасиз. Саволим, сизда ўзбек лирик халқ қўшикларини
замонавий эстарда йўналишида янгича талқинда куйлаш нияти бўлганми?
 



- Равшан ака, сиз эшитмаган бўлишингиз мумкин, аммо  бундай йўналишда беш йил олдин куйлаганман. ўша
таронанинг номи «Наманганинг олмаси».  Балки бундан кейин ҳам сиз назарда тутган халқ
қўшиғларига яқин мурожаат этиб кўрарман.



 



Феруза Жуманиёзова: тўрт-беш йил олдинги имижингизда
замонавийлик билан бирга миллийликни кўрардик. Аммо назаримда, сўнгги пайтларда
бунга аҳамият бермаётгандексиз?..



-Эътирозингиз ўринли. Лекин ишонитириб айтишим мумкин бу йилги имижимда кескин ўзгаришлар бўлиши
кутилмоқда. Айнан навбатдаги фотосессиямда сиз назарда тутган миллийлик
элементларини яққол кўрасиз.



 



Каниза: Машҳурсиз, гўзалсиз, онасиз, рафиқасиз... Бирор камингиз ёки
армонингиз
ҳам борми?..
Умуман, сизнингча аёл бахти нимада?



- Аёл кишининг энг катта бахти унинг яхши умр йўлдош ва она бўла
олишида  деб биламан! Бу гапимга барча
аёллар бир овоздан қўшилишига шубҳам йўқ. Мhttp://sherlar.uz/news/0-0-0-0-1ен бугун мана
шу чинакам БАХТга эгаман. Шундай бўлгач, қандай армоним бўлиши мумкин. Агар,
юқорида сиз келтирган таърифлардан фақат шу иккитасигагина эга бўлганимда ҳам ўзимни
бекам ҳисоблардим.



-         
 



Жаҳонгир Позилжонов: Сиз
билан к
ўпгина гастролларда
б
ўлганмиз.
Айтинг-чи, биз билан бўлган сафарлар сизда қандай тасурот қолдирган?



- "Божалар” гуруҳи билан охирги марта Бишкекдаги гастролда бирга бўлганмиз. У пайтда раҳматли Мўмин Орипов ҳаёт эди. ўшанда
бу икки йигитнинг ниҳоятда меҳнаткаш, тиришқоқлигини кўриб, ижодига нисбатан ҳурматим
ошган.



-         
 



Гули Асалхўжаева: Нафақат ўзимизда, балки Россияда ҳам
ижодингизни ҳурмат билан тилга олишади. Биламиз, бу даражага эришиш осон эмас.  ўзингиз қай жиҳатингиз билан у ердаги мухлислар
эътиборига тушдим деб ўйлайсиз? 



- Тўғри, у ерда озми-кўпми ўз мухлисларинимни топдим, бироқ бу билан
мен яна бир миллат тингловчиларининг кўнглини етарлича забт этдим деёлмайман.
Аслида эса бу ҳақда ҳеч қачон ўйламаганман ҳам. Шунчаки ўзимнинг севимли
машғулотим, касбим билан бошқа жойда ҳам шуғалланаяпман, холос.



 



Азиз Раметов: Шаҳзода,
кўпинча қўшиқларингизда севги ҳисларини жуда жўн, содда ифода этасиз.  ўзингиз ҳақикий муҳаббатга қандай таъриф
берасиз.



- қўшиқларимда севги ҳислари жўн сўзлар ёки таърифлар билан ифода
этилишини биламан. Менимча, бунинг ёмон томони йўқ, аксинча оддий сўзлар
тингловчи қалбига тез етиб боради деб ўйлайман. Муҳаббатга таърифим... у –
инсоний туйғулар ичида энг тозаси. 
Инсонни ақл бовар қилмас ҳаракатларга ундайдиган ҳам шу! 



 



-
Севинч Мўминова: "Жоним” гуруҳининг янги таркибини тузиб, унга продюсерлик
қилмоқчисиз деб эшитдим. Шу ҳақда батафсил тўхталсангиз.



- Санъат оламига илк қадамим "Жоним” гуруҳида рўй берганини кўпчилик билади. Менда ёрқин хотираларни
қолдиргани учун ҳам бу гуруҳни қайтадан ташкил этишига аҳд қилдим. Гуруҳга
иккита қиз танладик. ҳозирда улар билан жиддий ишлаяпмиз. Яқин фурсатда
мухлисларга "Жоним”нинг янги аъзоларини таништириб, уларнинг илк ижодини тақдим
этамиз.



 



Лола:
Яқин инсонларингиздан кўнглингиз қолган пайтлар ҳам бўлганми? Уларнинг
хатоларини кечира олганмисиз?



- Афсуски, бўлган... ва баъзиларини кечиришга ҳаракат қилганман.



                                                                                                              
                                                                                                 MISS SITA

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 221 | Добавил: gonch | Теги: эса..., Энди, Шаҳзода:рафиқа, актриса, хонанда, она | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: