Главная » 2013 » Апрель » 22 » Шахзода---"Жоним” гурухи илк клип
22:15
Шахзода---"Жоним” гурухи илк клип


Шахзода---"Жоним” гурухи илк клип ва яна...

-Эртага якшанба куни Шахзода продюсерлик қилаётган янги "Жоним” гурухи қизларига илк клип суратга олина бошланади. "Жоним” гурухи илк қизлари Зилола Мусаева (Шахзода) ва Нателла хам бу жараёнда иштирок қилишади. Хозирча номаълум клипда иштирок қилишадими йўқми. Нателла Тошкентга Москвадан бекорга келмагандир? 



Бугун 29 январь куни соат 15-00да эса "Ўзбегим таронаси” радиосида Шахзода билан интервью бўлиб ўтади.
Шахзодани сўнгги пайтлар инфинити 75-75 мошинасида кўрмаяптганингиз бежиз эмас, у аллақачон мошинасини сотиб юборган. Уни хозирда қоп қора мошинада хайдовчи ва хам тансоқчиси олиб юрибди.
Атрофидаги инсонлар хабарига кўра бир икки мароотаба Шахзодага шилқимлик қилганлар натижасида бундай қилишга мажбур бўлишган. Шахзоданинг ўзи эса изохлашни истамади. Яқин кунлар эксклюзив бўлган янги мошинани Тошкентга келтиришларини кутаётгани ва уни хайдашини ишпиёнлар маълум қилишмоқда))





-Кеча Самандар куни ва тунини "Узбекфильм”да суратга олиш ишларида ўтказди. Қизиғи бу фильмми, клипми ё кўрсатувми номаълум. Самандар камтарлик билан жим бўлишни лозим топди. Балки сюрприз? 




-Нилу ижодга кириб келганига унча вақт бўлмади. Қўшиқлари прома бўлмади хаттоки клип хам тайёр эмас, лекин шоубизнесдаги шов-шувлар кун сайин ошмоқда. Ким опаси куйлаб берган деса, ким "бунақа йўналиш”га танқид билан қарамоқда. Балки шубха ва чўчиш билан? Куни кеча "Барби эмасман” қўшиғи бир кафеда бир гурух дам олувчи қизлар тарафидан 10-15 маротаба қўйилиб кафе ходимларини дод деган даражагача етказишди. Улар бадани қизиган сайин шу қўшиққа рақс тушишни истайверишган. Шундан сўнг сайтимиз рақамларидан бирига қўнғироқ қилиб сайтимиз номи айтилмаган турини талаб қила бошлашди. Узр муаллифлик хуқуқини буза олмаймиз! 
Бу хақида хабар топган Нилу аввалига кулди ва бир тарафдан хали промага тақдим қилинмай сайтдан кўчириб тарқалиб оммалашганидан хурсанд бўлса, бошқа тарафдан у қандай қизлар эканлигини билиб асаблари таранг тортди.
-Афсус қўшиқ мохияти у гурух қизларига аталган эмасди, яна ким билади. Нима бўлса хам ундайларнинг гимни бўлишни истамасдим, вахоланки қўшиқ оммани эмас, қўшиқни танлашади дейди хонанда. 




Шундоқ хам бу қўшиқ билан боғлиқ можаролар авжида.
Хонанда ва унинг опаси Озода Саидзода бир неча ойдан бери тайёр бўла қолмаётган клипни қайта суратга олишга қайтаришган, сабаб оддий қўшиқ мохияти клипда бошқача намоён бўлган. Яъни умуман очиб берилмаган хам деса бўлаверади. Сабаблар кўп, лекин хозирча тайёр клипни кутишга тўғри келади. 




-”Махаллада дув-дув гап” режиссери ва устоз Шухрат Аббосов 16 январь куни 80 ёшлик юбилейини нишонлаган. Санъат институти у рахбарлик қилаётган курс талабалари устоз мураббийга сахна кўринишларидан иборат байрам шукухини хадя қилишди. 




Совғалар орасида оригинали бу Шухрат оканинг "клон”и бўлди).
26-январь куни эса шухрат Аббосовнинг 80 ёшлик юбилейи институт миқиёсида нишонланди.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 243 | Добавил: gonch | Теги: Шахзода---Жоним”, ИЛК, гурухи, клип | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: