Главная » 2013 » Апрель » 22 » Шароф Муқимов энди клипмейкер!
21:08
Шароф Муқимов энди клипмейкер!

Шароф Муқимов ўзининг "О Лайли” қўшиғига хорижда клип суратга олмоқчилигини билдирган эди. Яқинда у хорижий давлатларнинг бирида бу ниятини амалга ошириб қайтди. Клипда Севинч Мўминова суратга тушди. Клипмейкер эса Шароф Муқимовнинг ўзи. "Бу менинг илк режиссёрлик ишим бўлди, — дейди Шароф. — Анчадан бери орзу қилардим шу ишга қўл уришни. Ўзим асли шу соҳа бўйича ўқиганман-ку”. 
Бундан ташқари, Шароф Муқимов янги фильмлардан бирига саундтрэк куйлаш билан бирга ўзининг янги қўшиқларидан бирига клип суратга олдириш ниятида. Бунинг учун у рақс машғулотларига қатнамоқда. "Ҳозир рақобат кучли. Анчадан бери клип чиқарганим йўқ. Шу боис яхши клип ишлаб, раққослар билан бирга ўзим ҳам рақс тушмоқчиман”, — деди хонанда.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 191 | Добавил: gonch | Теги: клипмейкер!, Энди, ШАРОФ, Муқимов | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: