Главная » 2013 » Апрель » 22 » SHOU-BIZNES OLAMI
23:18
SHOU-BIZNES OLAMI

ЗИЁДА ВА ДАВРОН ЭРГАШЕВ. ДУЭТ ШАРТМИДИ?



"Қашқадарёдан Сурхондарёга келин
бўлиб тушар бўлдинг, Лайло”. Сўнгги пайтларда вилоятларда жуда
оммалашиб кетган бу таронани билмайдиганлар кам топилса керак. Қўшиқ-ку
машҳур, ижрочи-чи? Воҳа услубида ажойиб қўшиқлар куйловчи Адҳам Солиев
шу йилнинг 8-9 декабр кунлари "Истиқлол” санъат саройида яккахон
концертини бермоқчи. Айни пайтда қаттиқ ҳаяжон бор. Дастур тайёр,
бироқ, томошабин муаммоси бор! Устига- устак, ҳали реклама бошлангани
йўқ. Балки, Қашқадарёдан Сурхондарёга ёки аксинча у воҳадан бунисига
келин узатиб, қуда-анда бўлиб кетган ашаддий мухлислари пойтахтга,
унинг концертига келиб зални лиқ тўлдиришига умид боғлаб кўнглини тўқ
қилаётгандир, Солиев?! 


***



Классик услубдаги ижоди ва имижи
билан яхшигина танилиб олган Мадина Мумтоз янги бир клипда умуман
ўзгариб кетди. Қўшиқ куйлаши ҳам бошқача. Муҳими, ярашган, бачкана
эмас. Икки "Ниҳол” совриндорлари Диёрбек Маҳкамов ҳамда Мадина Мумтоз
ижросида янграган "Балки” дуэти айни пайтда оммалашяпти. Ёдгор Носиров
режиссёрлигидаги клип ҳам омадли чиқди. "Балки”ни юрагимдан куйладим.
Қўшиқ чунки жуда ёқди. Ундан ташқари, клипда ҳам барча ҳиссиётларимни
том маънода кўрсатишга интилдим. Шу ўринда бир янгиликни айтмоқчиман,
энди бошқа кинода рол ўйнамайман! Негадир шунга қарор қилдим” дейди,
Мумтоз. Балки яна фикри ўзгарар, хонанданинг. Ахир, ҳаётда ҳамма нарса
доимий, ўзгармасдан қолишига ҳеч ким кафолат бера олмайди, ахир!


***



Зиёда яхши санъаткор. Табассуми
сохта эмас. Жуда уятчан. Андишали ҳам. Шу боис ҳам, ҳамкасбларидан
ижодий таклиф тушса, рад жавобини бера олмаса керак. Агар, у куйлаган
дуэтларни сарҳисоб қилсак, барча хонандаларимизни ортда қолдиради.
Таъбир жоиз бўлса, Зиёда дуэт куйламаган хонанда қолдимикан? Умуман, бу
жараён унинг жонига тегмаганига ҳам қойил! Мана, навбат Даврон
Эргашевга ҳам етиб келди! Клип ҳам ойнаи жаҳонда намойиш этиляпти.
Компьютер графикаси билан чалғиб, улар нима ҳақида куйлаётганини ҳам
сезмай қоласиз. Хуллас, бу янгилик эмас. Шунчаки уриниш десак, бесамар
кетмаса, нур устига аъло нур!


ЖАСУР

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1028 | Добавил: gonch | Теги: olami, SHOU-BIZNES | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: