Главная » 2013 » Апрель » 22 » SHOU-BIZNES YANGILIKLARI
21:12
SHOU-BIZNES YANGILIKLARI
CЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!

КУЧЛИ СЦЕНАРИЙ БОРМИ?

Бир неча кинофильмларда бош ролларни талқин этган хонанда Мадина Мумтознинг энди умуман кино майдончасига қайтмаслиги ҳақида миш-мишлар айни дамда роса  "болалади”. Аммо актрисанинг айтишига қараганда ҳозирги кунда асосий вақтини қўшиқ куйлашга  сарфламоқда. Шунингдек,  у ўзи куйлаган "Салламно” қўшиғига ҳам клип суратга олишга улгурган. Тез кунда клип экран орқали мухлисларга тақдим этилармиш. Мадинанинг яна шуни алоҳида айтиб ўтдики,  мабодо бирорта режиссёр яхшироқ сценарий таклиф этиб қолса, албатта, у яна кинога қайтади. Шундай экан, Мадина Мумтозни ҳайратда қолдирадиган сценарийлар танлови эълон қилинади

ДИҚҚАТ! ЯНГИ АЛЬБОМ СОТУВДА

Хонанда Мансурхон Нурматовнинг "Атиргул” қўшиғини айни кунда мухлислар радио ва тв орқали тинглашаётгшан бўлишлари мумкин. Бунданташқари хонанда зўжининг "Сингил” қўшиғига клип суратга олишга муваффақ бўлди. Клип преамьераси тез кунда "Ёшлар” телеканали орқали мухлисларга тақдим этилади. Дарвоқе, хонанда ижросидаги янги альбом ҳам тез кунда сотувга чиқиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

МАҚТАНИШГА ҲАЛИ ЭРТАМАСМИКАН?

Сокин тароналар ва муҳаббат куйчиси Абдували Ражабов айни кунда яна бир қўшиқни куйлашга жазм этди. Қўшиқнинг номи "Ёнингда” деб номланади. Матн муаллифи Тоҳир Муҳаммадники. Мусиқасини эса Жасур Жавҳаназаров ёзган. Хонанда админстраторининг айтишига қараганда бу гали қўшиқ бошқаларини умуман такрорламасдан, балки "ҳит” даражасига кўтарила олармиш. Қизиқ, мақтанишга ҳали бир оз эртамасмикан. Қўшиқни тинглаганда асосий баҳони ҳолис халқ беради ахир.

"БЕБОШ”ГА "СЮЖЕТ” КЕРАК

Айни дамда "Баён” гуруҳининг "Бебош” қўшиғи "Гранд”, "Водий”,  "Орият доно” радиоканаллари орқали жаранг сочаётган эди. Эндиликда қўшиқ клип тарзида тв орқали намойиш этиладиган бўлди. Шунинг учун  "Беном” гуруҳи қўшиқққа клип суратга олиш учун режиссёрлардан қизиқарлироқ сценарий тузиб беришларига умид қилишяпти. Гуруҳ йигитларининг навбатдаги янги қўшиқлари ҳақидаги маълумотлар билан сизни сал кейинроқ таништириб ўтамиз.

ПРЕМЬЕРА—"ҚЎЙМАДИНГ”...

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон бугун ижодга астойдил бел боғлаган кўринади, унинг ижросидаги янгидан-янги тароналар бугун мухлислар тилидан тушмаяпти. Яқиндагина ана шундай "тандирдан узилган” ижод маҳсулларидан яна бирининг номи "Қўймадинг” деб номланди. Иқбол Муҳаммад мусиқаси билан куйланувчи мазкур қўшиқ премьераси тез кунда "Markaz” телеканали орқали намойиш этилади. Тингланг, баҳо беринг

"ЖАНОБИ ИШҚ ДУЭТИ”

"Сени сени” қўшиғи билан "Markaz” телеканали орқали "чиқиш” қилган Дилсўз бу галги "Жаноби ишқ” дея номланган иккинчи қўшиғини ёш умидли хонандалардан бири Шерзодбек билан дуэт тарзида куйлашга муваффақ бўлди. Малик Қодиров мусиқаси, Бобур Умаров сўзи билан куйланувчи "Жаноби ишқ” қўшиғинини тез кунда мухлислар радио ва тв орқали тинглашлари мумкин.

МУХЛИСЛАР КЎНГЛИНИ ТОПА ОЛАДИ

Мафтункор хонанда Райҳона ижросидаги яна бир янги тарона —"Юрак уради” деб номланди. Қўшиқ матни Якзонники бўлиб, мусиқасини эса ҳар галгидек Райҳонанинг ўзи ёзди. Қолаверса, қўшиққа клип суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилган. Бу сафар ҳам клип сюжети ва хонанданинг янги бетакрор имиджи мухлисларни ҳайратдан  "ёқа ушлатармиш”.  Ажабланишга не хожат?  Аслида тиниб-тинчимаган хонанда ҳар доим мухлислари кўнглига йўл топа олган-ку. Балки, шунинг учун ҳам уни барча қизиқиб тинглай                              

                                                                                    ЛАЙЛО тайёрлади. 

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 226 | Добавил: gonch | Теги: YANGILIKLARI, SHOU-BIZNES | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: