Главная » 2013 » Апрель » 22 » СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!
19:39
СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!

САРДОР РАҲИМХОН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК!?

ДИЛСЎЗ ЛЕДИ ГАГАГА ТАҚЛИД ҚИЛЯПТИ!

"БЕЗ ТЕБЯ” ТАРОНАСИ ЎЗИНИ ЭКРАНДА ОҚЛАЙ ОЛАДИМИ?

ЙИГИТЛАРНИ — "АСАЛИМ”  ДЕЙИШ МУМКИНМИ?

АБДУЛЛА ҚУРБОНОВ "ГИННЕС”ГА КИРДИ?

ШАҲРИЁР АМЕРИКАДАН ИШЛАБ ҚАЙТДИ...("ТАРОНА"ДАН ҚОЧИБ ҚОЛГАН РЭПЕР БИЛАН КОМПАНИЯ ЯНА ШАРТНОМА ТУЗАРМИКАН?)

САРДОР РАҲИМХОН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК!?

Агарда сиз хонанда Сардор Раҳимхонни кўчада қорақалпоқ либосидакўриб қолсангиз, сира ҳам  ажабланманг. Аслида у қорақалпоғистонлик эмас. Шунчаки, хонанда ўзининг янги куйланган қорақалпоқча қўшиғига клип суратга олдириб, айнан шу халқ либосига ҳавас қилаётган бўлиши мумкин. Ўзи қорақалпоқ тилида қўшиқ куйлаш бу йил урфга айланди шекилли, кўпчилик хонандалар сингари Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхонни ҳам бу ният чеклаб ўтмади, албатта. У ўзининг "Кўнглим сендадир” қўшиғига айни кунда режиссёр  Нозим Толипов билан биргаликда клип суратга олдиряпди. Ажаб эмас, ушбу қўшиқ ҳам ноодатий кадрлар билан боғланган ҳолда ажойиб бир ҳит таронага айланса.

ДИЛСЎЗ ЛЕДИ ГАГАГА ТАҚЛИД ҚИЛЯПТИ!

Дилсўзнинг Элдор Қаюмов шеъри ва мусиқаси билан "Мени эслама” қўшиғига режиссёр Ёдгор Носиров томонидан клип олиняпти. Унинг охирги клипларидаги имиджи борган сари хориж хонандаси Леди Гагани эслатаётганлиги ҳақида муҳлислар кўп бора гапиришди. Хўш, бу ҳақда Дилсўзнинг ўзи нима деркин?  Наҳотки, у тақлид қилиш орқали шоу бизнесдаги  рейтингининг ошишига ишонаётган бўлса?  Ҳар ҳолда хонанданинг иккинчи қўшиғига ишланган клипи бу эътирозли фикрлардан йироқ бўлса керак, дея умид қиламиз. Қолаверса, Ёдгор Носиров суратга олган клиплар шу пайтгача кўпчиликка манзур бўлиб келган.

"БЕЗ ТЕБЯ” ТАРОНАСИ ЎЗИНИ ЭКРАНДА ОҚЛАЙ ОЛАДИМИ?

Анчадан буён "Баён” гуруҳининг радио ва телеэкранларимиз орқали жаранг сочаётган "Без тебя” таронасига зудлик билан клип суратга олиняпди. Россия радиотўлқинларида бир неча ой давомида биринчиликни эгаллаб турган  "Без тебя” қўшиғини айни кунда сиз "Гранд” ҳамда ”Водий садоси” радиотўлқинлари орқали тинглаётган бўлишингиз мумкин.  Эҳтимол, улар бу борада русийзабон  "Ты для меня” таронасини куйлаб, хорижда клип суратга олдирган устози Сардор Раҳимхонга ҳавас қилишгандир. Умуман олганда "Баён” гуруҳи йигитлари замонавий эстрадамиз санъатига муносиб ҳисса қўшишга аҳд қилишган ва улар ана шу йўлда аста-секинлик билан билан кўпчиликни лол қолдиришга эришиб келмоқда, десак хато бўлмайди. Келинг, уларни қўллаб-қувватлайлик. 

ЙИГИТЛАРНИ — "АСАЛИМ”  ДЕЙИШ МУМКИНМИ?

Зиёда ҳамда Дилсўзнинг яқинда "Консерватория рекордс”да йигитларга атаб ёзилаётган  "Асалим мани” дуэт-таронаси ҳақида эшитиб, айнан шундай фикрга келдик. Чунки хонандалар орасида асосан йигитлар кўпроқ бу сўзни қўллаб, қўшиқ куйлашган. Ҳозирги кунга келиб эса аксинча, қизлар йигитларга –"Асалим” деса-я? Бу нимаси?  Майли, подадан олдин чанг чиқармайлик-да, яхшиси қўшиқнинг экранларга чиқишини кутайлик. Эҳтимол, фақат қўшиқнинг номигина шундай аталгандир, ёки бирор бир мажозий маънода бу "эркалатиш” сўзи қўллангандир. Демак, сабр билан кутамиз. 

АБДУЛЛА ҚУРБОНОВ "ГИННЕС”ГА КИРДИ?

Бу ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қайси хонандани эшитгансиз "Гиннеснинг рекордлар китоби”га кирганини? Аммо хонанда Абдулла Қурбоновни энди кўпчилик узоқ йиллар эслаб юрадиган бўлди. Сабаби,  охирги пайтларда хонандани жуда кўп тўй хизматларига таклиф қилишяпди ва бундан унинг боши осмонда. Охирги маротаба бир кунда ўнта бир хонадонга тўйга таклиф қилинган хонанда бирорта ҳам тўй эгасини хафа қилиб қўйгани йўқ. —Мени яхши ниятда яхши кунларига таклиф қилган муҳлисларимни хафа қилиб қўймайман, дейди Абдулла Қурбонов. Эҳтимол, унинг ҳозирча тўйларда овозини яхшилаб "қизитаётган”лиги 2012 йилда ўз яккахон концерт дастурини уюштиришига ишорадир?

ШАҲРИЁР АМЕРИКАДАН ИШЛАБ ҚАЙТДИ...

Аксарият муҳлисларнинг оғзида ана шу миш-миш. Аммо бор ҳақиқат шундаки, хонанданинг омади келиб, у Америка фуқаролиги ва ўша ерда яшаш ҳуқуқини эгаллади. Шунингдек,  Америкадан ўз она юртига янги бир таронага клип суратга олиш мақсадида қайтган Шаҳриёр албатта, унинг арзонроқ баҳога тасвирга олинишини кўзлаган бўлса ажаб эмас. Клипни таниқли клипмейкер Жасур Шаметов суратга олмоқчи. Ачинарлиси шундаки, хонандани энди "Тарона” қабул қилолмайди.

 

                                        ЛАЙЛО

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 234 | Добавил: gonch | Теги: сўнгги, ШОВ-ШУВЛАР! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: