Главная » 2013 » Апрель » 22 » СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!
20:30
СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!


ЗУЛАЙҲО БОЙХОНОВАНИНГ "ТИЛАМЧИ ЁР”И КИМ?

"САТО” МУСИҚАЛАРИ БУТУН ДУНЁНИ ЗАБТ ЭТИШГА КИРИШГАН!

ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА ЯНГИ ҚЎШИҒИНИ ФИНАЛДА КУЙЛАШДАН УМИДВОР!

Ҳушовоз хонанда Гулсанам Мамазоитова ҳам бошқа ҳамкасблари сингари мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш билан банд бўляпти. Унинг охирги яратган янги қўшиқларидан "Бир келиб кўр Ўзбекистонни” қўшиғи тайёр бўлиб, яқинда шу қўшиққа клип суратга олинади. Қизиқ, нега хонанда айнан шу мавзуда қўшиқ куйлаяпти? У Ўзбекистонга кимни чорлаяпти? Бу ҳақда хонанданинг админстратори ҳам тайинли гап айтмади. Нима ҳам дердик, қўшиқни тинглаб, клипини кўрганимиздан сўнг ҳаммаси аён бўлади.

"САТО” МУСИҚАЛАРИ БУТУН ДУНЁНИ ЗАБТ ЭТИШГА КИРИШГАН!

Апрель ойида Испания , май ойининг 24-30 санасида Финландия "Бутунжаҳон меҳмон” фестивалида, 24-30 июньда Саудия Арабистонида ўтказилган "Ўзбекистон маданият ва мусиқа санъати” кунларида иштирок этиб қайтган "Сато” гуруҳи яқинда яна бир бор Москва сафарига ҳам бориб келишга улгурди. Гастроллардан катта таассуротлар билан қайтган гуруҳ йигитлари уларни айниқса, Финландияликлар илиқ меҳр билан кутиб олишганини, сато чолғу асбобида чалинган мусиқага улар катта қизиқиш билдиришганини тўлқинланиб сўзлаб беришди. Ҳозирги кунда "Сато” гуруҳига бир нечта чет эл билан ҳамкорликда ишлаш таклифлари тушаётганлигига қарамай, улар мустақиллигимизнинг йигирма йиллигига, шунингдек, "Шарқ тароналари” февтивалига ҳам катта тайёргарлик кўриш билан банд бўлишяпти. "Сато” гуруҳининг бугунги эришаётган ютуқлари ва ижодида юз бераётган юксак ўзгаришларни кўриб тез кунда улар ўз миллий мусиқалари билан бутун дунёни забт этишса керак дея ўйлаяпмиз.

ЗУЛАЙҲО БОЙХОНОВАНИНГ "ТИЛАМЧИ ЁР”И КИМ?

Бетакрор овоз соҳибаси Зулайҳо Бойхонова тез кунда радиотўлқинлари ва телеэкранларимиз орқали ўз мухлисларига "Тиламчи ёр” қўшиғини тақдим этмоқчи. Айни дамда хонанда Хитой сафарида бўлиб, қайтиб келганидан сўнг Абдуҳошим Исмоилов мусиқаси билан куйланган ушбу қўшиққа клипмейкер Ёдгор Носиров томонидан клип суратга олдиришни режалаштирган. Қўшиқ номи сизни ҳам ажаблантираётган бўлса керак? Нега айнан тиламчи ёр? Ўзи Зулайҳо Бойхонова оригинал ижро этиш баробарида қўшиқлари мавзусининг жарангига ҳам алоҳида эътибор беради-да.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 233 | Добавил: gonch | Теги: сўнгги, ШОВ-ШУВЛАР! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: