Главная » 2013 » Апрель » 22 » СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!
21:24
СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!


БОЙХОНОВА КИМСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙДИ? 

Хушовоз хонанда Зулайҳо Бойхонованинг бугли янги қўшиғи ана шундай номланади. Қўшиқнинг мусиқаси ҳар галгидек Абдуҳошим Исмоиловники. Хонанда бундан ташқари яна бир нечта янги тароналарни ёзиб тугитган. Энди шу қўшиқларнинг қайси бирига клип суратга олсам экан дея ўйланяпти. "Сенсиз яшаб бўлмайди” қўшиғига эса клип суратга олиш ишлари деярли бошланди, десак ҳам бўлади. Айтганча, хонанда бу галги клипида ҳам янгича имиджда намоён бўлмоқчи. 

КЛИП МАЯМИДА!

Марионинг яқинда ёзиб тугатган "Келинчак” қўшиғига "999” студиясида клип суратга олинмоқда. Унинг ҳали тайёр бўлмаган иккита қўшиғига аллақачон клип суратга олиш режалари тузилмоқда. Шулардан Рустам Тўлашев шеъри билан куйланадиган "Сенсиз” қўшиғига эса хонанда клипни ўзбекистонлик профессионал клипмейкерларни жалб этган ҳолда чет элнинг Маями шаҳрида суратга олиб келмоқчи.

ЮЛДУЗНИНГ "ЮЛДУЗНИНГ ЎЗИМ”И!

Анчадан буён телеэкранлар орқали кўринмай қолган хонанда Юлдузхоним Абдуллаева ниҳоят гўё Отабек Мадраҳимов каби — "Мен ҳали борман” демоқчидек, бугун мухлисларига кўриниш берди. Хонанданинг экран орқали жаранг сочаётган "Юлдуз ўзим” қўшиғи кўпчилик мухлисларга манзур бўлди. Қўшиқнинг мусиқаси А. Жўраевники. Шеърини С. Гул ёзган. Хонанданинг бу галги имиджи ҳам анча ўзгарган. Нима ҳам дердик. Ўзига ярашса бўлди-да, тўғрими?

ОТАБЕК МАДРАҲИМОВ "ЎҒРИЛАР”ДАН ҚЎРҚАДИ. ГЎЁ ЎЗИ РАСОДЕК...

Бугун радиотўлқинларда "Мен ҳали борман” дея жар солаётган хонанда бугун ўзининг борлигини ростакамига исботлаяпти. Унинг ана шу "Мен ҳали борман” номи остида ёзилган янги альбоми тез кунларда бозор расталаридан жой олади. Альбом 20 та қўшиқ ("ремикс”)лар ҳамда 3та клипни ўз ичига олади. Хонанданинг мухлислари учун ажойиб бир янгилик. Унинг санъат соҳасига қизиқиши баланд бўлган ҳаваскорларни қўллаб-қувватловчи "Оташ” студияси ишга тушди. Студия халққа севимли юлдуз бўлиш орзусида юрган ёшларни кашф этади. Насиб этса, хонанданинг ушбу студиядаги биринчи иши фильм суратга олиш бўлади. 1 июнда суратга олиш ишлари мўлжалланаётган ушбу фильмнинг номи ҳозирча сир. Чунки Отабек Мадраҳимов ҳам бошқа режиссёрлар сингари сценарий ва ғоя ўғриларидан қўрқади.

"СУРХОН”ЧИЛАР КИМНИНГ ЁРИНИ ЧОРЛАЯПТИ?

Куни кеча тўртинчи CD альбомини "Ёрим кел” номи остида тақдим этган "Сурхон” гуруҳининг ва ниҳоят бу йилнинг биринчи янгилиги эълон қилинди. "Сурхон” гуруҳи ушбу "Ёрим кел” альбомини DVD альбом клиплари тўплами билан бирга тақдим этди. "Ёрим кел” ўзи асосан шўх тарона бўлиб, Илҳом Маматалиев мусиқаси, Исмомиддин Нур шеъри билан куйланади. Гуруҳнинг йигирма иккита қўшиқлари жамланган мазкур альбом мухлисларга яхшигина маъқул бўлади деган умиддамиз. Қизиқ, "Сурхон” чиларнинг ҳаммасининг ёри бўлса, яна кимни ёрим кел дея чорлаяпти?

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 236 | Добавил: gonch | Теги: сўнгги, ШОВ-ШУВЛАР! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: