Главная » 2013 » Апрель » 22 » СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!
21:30
СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР!

 ШОШМА ШОШАРЛИК ШИОРИ ЭМАС

Реп қироли Шохрух матбуот ходимларига бир йилдан буён тайёр бўлиши чўзилиб кетган мусиқий альбомини 2011 йилда мухлислар эътиборига ҳавола этмоқчилигини маълум қилди. — Айримлар альбомни ярим, бир йилда тугатишади. Сиз нега дангасасиз деган саволга хонанда ҳеч иккиланмасдан қисқа ва лўнда қилиб шундай жавоб берди. — Шошма-шошарлик менинг шиорим эмас. Тўғрида, шошма-шошарлик билан қўшиқ яратиб, унинг сифатига келганда талабга жавоб беролмайдиган қўшиқлар умрбоқий бўлармиди? Бундай қўшиқларни халқ бир зумда унутиб юборади. 



"СЕНГА” САУНДТРЕКИ

Хонанда Лола Йўлдошеванинг яқинда янги "Ёндиради куйдиради” фильмга суратга тушганлиги ҳақида хабар берган эдик. Энди эса хонанда шу фильмга саунтрек куйлашга муваффақ бўлди. Саунтрекнинг номи "Сенга” деб номланади. Бу қўшиқни сиз радиотўлқинлари орқали тинглатган бўлишингиз мумкин. Қўшиқнинг мусиқаси Ж. Абдураҳмонов. Сўзи Ф. Комиловники.



НОТАНИШ ЙИГИТ КИМ БЎЛДИ?

Нилуфар Усмонованинг қисқа танаффусдан сўнг яна ижодга қайтиши унинг мухлисларини қувонтирмасдан қолмади, албатта. У Ш. Нуралиев шеърига ўзи мусиқа басталаб, "Нотаниш йигит” дея қўшиқ ёзишга жазм этди. Янада янги ва бутунлай бошқача имижда телеэкранларда "Нотаниш йигит” дея куйлаётган хонандани кўрган мухлислар бу сафар уни танишмаса керак. Буниси ҳам майли, нега Нилуфар бирданига "Нотаниш йигит” дея куйлаб қолди? Буёқда аниқ бир гап бо-о-о-р...



ЛАЙЛО тайёрлади.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 210 | Добавил: gonch | Теги: сўнгги, ШОВ-ШУВЛАР! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: