Главная » 2013 » Апрель » 22 » СЎНГГИ ВИДОЛАШУВ: МАРҲУМАНИНГ ЮЗИДАГИ ТАБАССУМ УНИНГ РИЗОЛИГИДАН ДАЛОЛАТ!
18:32
СЎНГГИ ВИДОЛАШУВ: МАРҲУМАНИНГ ЮЗИДАГИ ТАБАССУМ УНИНГ РИЗОЛИГИДАН ДАЛОЛАТ!
 
Ўлим хақ... Эртами-кечми борадиган манзилимиз аниқ. Фақат буни тан оламиз-у, аммо ҳис қилолмаймиз. 22 феврал куни кечки соат 19.00 лар атрофида халқимизнинг севимли актрисаси "Меҳробдан чаён” фильмининг гўзал маликаси, севимли хонандамиз Райҳон Ғаниеванинг мехрибон онаси Тамара Шокирова бу олам билан хайрлашди. Айтишга осон... Райҳоннинг охирги концерт куни бу машъум воқеа содир бўлиши кўпчилик мухлисларини ҳам қалбини жароҳатлади. Сўнгги манзилга кузатиш маросимида иштирок этар эканман, бу ҳаёт билан кулиб хайрлашган севимли актрисамизнинг юзига қараб фарзандларидан рози бўлиб бу оламни тарк этганлигини пайқаш мумкин эди. Райҳонни ҳолатини эса тасвирлаб бериш жуда қийин. Ҳар доим дуо қилиб тугувчи онаси энди йўқ... Жаназага келаётганларнинг аксарияти бу хонадонга тўйларга келсак бўлмасмиди, деган ўкинч билан кетишди. Насиба Абдуллаева, Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Севара Назархон, Шоира Отабекова, Манзура, Каниза Муниса Ризаевалар Райҳонга суянч бўлишга ҳаракат қилишди. Омонат дунё... Сизу биздан қоладигани фақат эзгу иш ва яхшилик. Райҳонни таниганимдан буён онаси учун севимли фарзанд бўла олганига бир неча маротаба гувоҳи бўлганман. Барча юртдошларимиз номидан бу оилага чуқур таъзиямизни билдирамиз. Илоҳим, севимли актрисамизнинг жойлари жаннатда бўлсин.
 
Дилбаҳор Худойбердиева 
 P.S: Райҳоннинг юзлаб мухлислари унинг саломатлигидан хавотирда. Кўзёш тўкиб қўнғироқ қилганлари қанча? Ҳар дақиқада ёзилган смсларда эса хонанданинг аҳволидан тез-тез хабардор бўлиб туришимизни илтимос қилишди. Шунчалик қайғурадиган, ҳеч қандай қариндошличилиги бўлмаса-да, Райҳоннинг дардини ўзиники каби ҳис қилаётган яқин "бегона"лар борлигининг ўзи бир бахтдир! Улар ашаддий мухлислар! Сизларнинг қалб сўзлрингиз албатта, Райҳоннинг ўксик қалбига тиргак бўлажак!

shov-shuv portali
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 253 | Добавил: gonch | Теги: МАРҲУМАНИНГ, сўнгги, РИЗОЛИГИДАН, ЮЗИДАГИ, ДАЛОЛАТ!, ТАБАССУМ, УНИНГ, ВИДОЛАШУВ: | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: