Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » Узбекистон ёшлари ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишди
10:30
Узбекистон ёшлари ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишди
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ 2013 ЙИЛГИ ЁШЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ЙЎЛЛАНМАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ!
Маълумот ўрнида, сентябрь-октябрь ойларида Эронда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Дилшод Нуралиев қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа чорак финал босқичида айнан пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни терма жамоасини мағлубиятга учратиб, 2013 йили БААда ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди. Қайд этиш жоиз, ўзбек футболи тарихида ҳали ҳеч қачон бир йилнинг ўзида ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритмаган эди.

Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги навбатдаги учрашувни 14 ноябрь куни  Жанубий Кореяга қарши ўтказади. Рас ал-Хаймадаги «Эмирейтс» стадионида ўтказиладиган ўйин Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

U-19 Осиё чемпионати-2012
Чорак финал учрашуви
11 ноябрь, якшанба
ЎЗБЕКИСТОН – СУРИЯ 2:2 (1:2, 1:0, 0:0, 0:0)
ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ - 3:0
Амад ал-Каддур - 0:0 (дарвозабон); Владимир Козак - 1:0; Холиб ал-Мубаяд - 1:0 (дарвоза тўсини); Сардор Собирхўжаев - 2:0; Маҳмуд ал-Мавас - 2:0 (дарвозабон); Темур Ҳакимов - 3:0.
ГОЛЛАР: Игорь Сергеев (45), Ихтиёр Тошпўлатов (77) – Ҳамид Мидо (38), Маҳмуд ал-Мавас (45+1).
ЎЗБЕКИСТОН: 1. Асилбек Омонов, 2. Тоҳиржон Шамситдинов (18. Сардор Собирхўжаев, ), 3. Сардор Раҳмонов, 5. Максимилиан Фомин, 7. Владимир Козак, 9. Жаҳонгир Абдумўминов (20. Ихтиёр Тошпўлатов, 65), 10. Жамшид Искандаров, 11. Абдулазиз Юсупов (22. Муҳсинжон Убайдуллаев, 46), 15. Темур Ҳакимов, 17. Игорь Сергеев.
СУРИЯ: 22. Шоҳир ал-Шокир, 3. Муаяд ал-Ажаън, 4. Омро ал-Мидани, 5. Ҳамид Мидо (9. Самир Салоим, 55), 6. Амро Женият, 10. Маҳмуд ал-Мавас, 11. Аднан ал-Таки (15. Абдулманнон Иброҳим, 85), 13. Умар Харбин, 14. Ҳусайн ал-Жуваяд, 18. Холид ал-Мубаяд, 20. Нассуҳ Накдаҳлий (7. Амад ал-Каддур, 114).
БОШ ҲАКАМ: Абдулмалик Абдулбашир (Сингапур).
Фужайра, «Фужайра» стадиони.

Просмотров: 400 | Добавил: gonch | Теги: қўлга, киритишди, йўлланмасини, ЖЧ, Узбекистон, ёшлари | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: