Главная » 2013 » Апрель » 22 » УЗОҚ КУТИЛГАН “ҚАСОС”
19:50
УЗОҚ КУТИЛГАН “ҚАСОС”


Истеъдодли актёрлар ансамблидан ташкил топган "Қасос” фильми ниҳоят 27-cентябр куни томошабинлар эътиборига тақдим этилиш арафасида…

Ниҳоят, дейишимизга асос бор. Боиси, кинокартинанинг катта экранга чиқиши узоқ муддатга чўзилиб кетди. "Қасос”га саундтрек куйлаш борасида бир тўхтамга келиш анча қийин бўлаётган эди. Кинокартина ижодкорлари бу борада ҳам бир тўхтамга келишибди. Фильм учун хонанда, шоира, бастакор Шаҳноз ва хонанда Шоҳруххон билан куйлаган "Тақдир” дуэтининг рок тури саундтрек сифатида танланди. Эндиликда бу қўшиққа фильм лавхалари билан бойитилган саундтрек ҳам суратга олинди. Яқин кунлар премьераси кутилаётган "Қасос” фильмида Убайдулло Омон, Мурод Ражабов, Бобур Йўлдошев, Улуғбек Қодиров ва бир қанча профессионал ҳамда машҳур актёрлар иштирок этган.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 199 | Добавил: gonch | Теги: УЗОҚ, “ҚАСОС”, кутилган | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: