Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » VIMPELCOM МТС ЁПИЛИШИДАН ФОЙДАЛАНМОҚЧИ
13:08
VIMPELCOM МТС ЁПИЛИШИДАН ФОЙДАЛАНМОҚЧИ
Ҳолландиянинг Vimpelcom мобил ширкати Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш имкониятларини қидирмоқда. Телекоммуникацион ширкатлар фаолиятини таҳлил қилувчи Wireless Federation ташкилотига кўра, Beeline мобил оператори эгаси ҳисобланган Vimpelcom ширкати бош директори Жо Ландер Ўзбекистонда рақиб ширкат МТСнинг лицензиялари бекор қилингач бу мамлакатдаги фаолиятини кенгайтириш имконларини ўрганишга қарор қилганини билдирган. 

У шунингдек, Ўзбекистонда Beeline оператори абонентлари сони кескин ошгани кузатилмоқда, дея қўшимча қилган. Бу эса, Vimpelcom раҳбарининг айтишича, янги имкониятлар яратади. 

Ўзбекистоннинг ўтган ойда МТС лицензиясини бекор қилиши ортидан миллионлаб мобил абонентлар Beeline ва Швециянинг TeliaSonera ширкатига қарашли Ucell мобил операторига ўтиб кетди. 

9,5 миллион абоненти эга бўлган МТС Ўзбекистондаги энг йирик мобил алоқа оператори эди. 
Просмотров: 302 | Добавил: gonch | Теги: ФОЙДАЛАНМОҚЧИ, ЁПИЛИШИДАН, МТС, VIMPELCOM | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: