Главная » 2013 » Апрель » 22 » “ВИСОЛ” – ПРЕМЬЕРА
19:52
“ВИСОЛ” – ПРЕМЬЕРА
Иқтидорли киноактёр, ўз ишининг моҳир устаси Нозим Тўлахўжаев "Висол” фильмига режиссёрликни ўз зиммасига олибди деган сўзларни эшитганимдаёқ бу картинани кўришга юрагимда иштиёқ пайдо бўлган эди. Яна бунинг устига ижодий гуруҳга жамланган актёрлар – Мурод Ражабов, Бобур Йўлдошев, Дилбар Икромова, Адиз Ражабов, Зуҳра Солиева, Динейра ва бошқа санъаткорлар ҳар қандай томошабинни ўзига тортиши табиий ҳол. Чунки улар профессионаллар.

– Муаллифлар томонидан фильмга романтик комедия деб жанр танланган ва улар ўз мақсадларига эришишган десак муболаға эмас, - дейди санъатшунос олима Саодат Хўжаева. – Фильмга жуда яхши актёрлар ансамбли жамланган. Дастлабки кадрларданоқ режиссёр актёрлар билан ишлангани яққол кўзга ташланади. Ушбу картинада Адиз Ражабов, Мурод Ражабов ва Зуҳра Солиевалар ўзига хос роль ўйнашган. Биз Зуҳра Сослиевани кўпинча бақироқ аёллар образида кўрамиз, бироқ у бу фильмда қаҳрамонини ўзгача талқин этган. Бу ҳам режиссёрнинг маҳоратидан далолат”.

Ушбу сўзлардан ҳам кўриниб турибдики, томошабин 85 дақиқалик вақтини кетказишга арзийди.

Фильм сценарийсини Эльмира Ҳасанова ёзган, оператор Наримон Султонхўжаев чиройли тасвирлари, Жасур Бадалбоев эшитимли тароналари фильмни янада бойитган.

"Минг марта эшитгандан кўра бир марта кўрган афзал”, дейишади. Демак, премьерада, 30 сентябрда Алишер Навоий номли киносаройида кўришгунча деб қоламиз.

Ёшлар каналида "Мажрух" фильмини томоша қилинг

25 сентябрь куни соат 21-30, ЎзТВ "Ёшлар" телеканалида "Мажрух" фильмининг телевизион премьераси бўлиб ўтади. 
Такроран намойиш эса 1 октябрь куни. 

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 225 | Добавил: gonch | Теги: “ВИСОЛ”, премьера | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: