Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » “Windows 8”дан ўзбекистонликлар ҳам фойдаланиши мумкин
10:53
“Windows 8”дан ўзбекистонликлар ҳам фойдаланиши мумкин
Microsoft корпорацияси ўзининг Ўзбекистон ва бутун дунёдаги фойдаланувчилари учун Windows 8 операцион тизими очиқлиги ҳақида эълон қилди.
Жума, 26 октябрь кунидан бошлаб, бутун дунёдаги фойдаланувчилар ва ташкилотлар Windows 8 таклиф этиши мумкин бўлган функцияларнинг ҳаммасини синаб кўришлари мумкин: янги интерфейс, Windows дўконининг расмий очилиши билан бирга иловаларнинг кенг спектри (WindowsStore).

"Windows 8” 37 та тилда ва 140 дан зиёд бозордаги мавжуд шахсий компьютерларни янгилаш учун юклаб олишга www.windows.ru манзили бўйича ҳамда мамлакатнинг турли савдо нуқталарида очиқ бўлади.

"Windows 8” иккита версияда сотилади: Windows 8 ва Windows 8 Pro. Бизнес-мижозлар учун эса Windows 8 Enterprise версияси WindowsToGo, DirectAccess ва BranchCache каби функциялари ҳисобига янги имкониятларни, шунингдек BitLocker ва AppLocker каби функциялар ҳисобига фойдаланувчилараро хавфсизликни таъминлашнинг такомиллашган механизмларини таклиф этади.

Бир вақтнинг ўзида ARM-процессорлари базасидаги планшетлар учун ишлаб чиқилган Windows оиласининг янги аъзоси WindowsRT операцион тизими ишга тушади.

Январь ойи охиригача ҳозир WindowsXP, WindowsVista ёки Windows 7 операцион тизимларига эга шахсий компьютерлар соҳиблари Windows 8 Pro операцион тизимини тахминан 39,99 АҚШ доллари нархида юклаб олишлари мумкин бўлади.

2012 йил 2 июнидан 2013 йил 31 январигача бўлган давр оралиғида сотиб олинган ҳамда "Windows 7”га эга 140 дан зиёд мамлакатдаги шахсий компьютерлар фойдаланувчилари эса www.windowsupgradeoffer.com манзили бўйича Windows Upgrade Offer таклифидан фойдаланган ҳолда Windows 8 Pro операцион тизимини тахминан 14,99 АҚШ доллари чакана нархида юклаб олишлари мумкин. 
Просмотров: 322 | Добавил: gonch | Теги: ўзбекистонликлар, ҲАМ, “Windows, мумкин, фойдаланиши, 8”дан | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: