Главная » 2013 » Апрель » 22 » ЎЗБЕК ШОУ ОЛАМИДА НИМА ГАП?
21:48
ЎЗБЕК ШОУ ОЛАМИДА НИМА ГАП?

2015 ЙИЛГАЧА ТАҚДИМ ЭТИЛАЖАК АЛЬБОМЛАР ЯРАТИБ БЎЛГАН ЎЗБЕК ХОНАНДАСИ!?
***
ЛОЛА МУҲАББАТНИ АСАЛГА ҚИЁСЛАЙДИ! 
***
ДУБАЙ ҚИЗЛАРИ МАФТУН ЭТОЛМАБДИ!
***
АЁЛЛАР ҲАҚИДА ФАҚАТ БАЙРАМДА КУЙДАШ КЕРАКМИ?
***
ИЖОД ҚИЛМАГАНДАН КЕЙИН ШУ-ДА..."САЛ ТУРИБ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!"



Ёш бўлишига қарамай, шу пайтгача ўзининг учта — "Аё соқий”, "Ойгул”, "Ёмғир” альбомларини яратиб, мухлисларига тақдим этишга улгурган Шоҳ Жаҳон Жўраев 2011 йилга атаб яна учта мусиқий альбоми тайёр эканлигини маълум қилди. Унинг куйлаган "Нодира”, "Зулайҳо”, "Ё раб” альбомлари шулар жумласидандир. Шоҳ Жаҳон "Нодира” альбоми ҳақида тўхталиб ўтаркан, бир пайтлар отасининг шундай таъсирли қўшиғи бўлганлигини, шунинг учун альбомини шу ном билан номлаганини қўйганини таъкидлади. Санъаткорлик қонида бор-да? Яна бир сирни очадиган бўлсак, у ҳаттоки 2015 йилгача бўлган муддатга альбомларини ёзиб бўлганмиш...

***

"Сурҳон лоласи” Лола Аҳмедова Навоий вилоятидан гастрол сафаридан қайтгач, Мирзо Карим шеъри билан "Муҳаббат асалми шунча?” қўшиғини ёзишга киришди. Бу галги қўшиқ мусиқасини Лоланинг ўзи ёзмади. Мусиқа муаллифи Акром Ибодуллаев. Ажабо, хонандамиз нега муҳаббатни асалга қиёслаб куйлаяпти?

ДУБАЙ ҚИЗЛАРИ МАФТУН ЭТОЛМАБДИ!

Бир ой давомида Дубай шаҳрида ҳордиқ чиқарган хонанда Эркин Худойқулов янгиликларини шундай бўлишади: "Асосийси, Дубайнинг гўзаллиги лол қолдирган бўлса-да, қизлари мафтун эта олмади. Шунинг учун ҳам ўзимизнинг аёлларни мадҳ этиб "Ўзбек қизлари” деб номланган қўшиғимни ёзиб тугатдик. Қўшиқ муаллифлари Фарруҳ Сирожиддинов мусиқаси, шеъри эса Мирзокаримники.


АЁЛЛАР ҲУШОВОЗ ХОНАНДА ИЖРОСИДА

Аёлларимиз учун энг яхши совға атиргул деб биладими, ёки бўлмаса, аёлларни атиргулга қиёслайдими, яқинда Мусахон Нурматов аёллар байрамига атаб Ботир Эргашев сўзи билан "Атиргул” қўшиғини тайёрлаганди. Ўзи мусиқасини басталаган хонанда аслида қўшиғини 8 март — Халқаро хотин қизлар байрамида мухлисларга тақдим этишни мўлжаллаганди...Афсус... Нима фарқи бор? Муҳими, шу каби мавзудаги қўшиқлар кўпайиб турса, ёмон бўлмасди аслида.

САЛ ЎТИБ ҚЎНҒИРОҚ ҚИВОРИНГ!

Бу сарлавҳани ўқиб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Биз эса қачон Равшан Собировнинг ижодидаги янгиликлар ҳақида билишга уринмайлик, ундан ана шу — "Сал ўтиб қўнғироқ қиворинг” деган жавобни ҳар гал эшитаверяпмиз. Бу гал ҳам хонандага қўнғироқ қилганимизда унинг нима дейиши мумкинлигини олдиндан билардик. У бизга яна шу жавобни берди. Ўзимизни кулгудан зўрға тутиб қолдик. Хонанданинг бу қилиғига қараганда ё у янги қўшиқлар яратиш билан жудаям банд, ёки телефонига ўз овози билан бир жавобни ҳадеб қайтараверадиган "Автоответчик” ўрнатган. Ҳечқиси йўқ, тез орада бу жумбоққа жавоб топилади.


МОҲИЧЕҲРА

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 233 | Добавил: gonch | Теги: Ўзбек, НИМА, шоу, ОЛАМИДА, гап? | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: