Главная » 2013 » Апрель » 22 » "Ўзбекнаво" санъаткорларга қадамини ўйлаб босишни маслаҳат берди
16:28
"Ўзбекнаво" санъаткорларга қадамини ўйлаб босишни маслаҳат берди
Миллий матбуот марказида эстрада санъати ривожида шоир, бастакор ва хонанда ҳамкорлигининг аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ташкил этилган тадбирда санъаткорлар, бастакорлар, шоирлар, журналистлар иштирок этди.

"Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори А.Ҳайдаров ва бошқалар мамлакатимизда миллий қўшиқчилик санъатини ривожлантириш, ижодкорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан хонандаларнинг фаолиятини таҳлил этиш асосида уларга амалий кўмак кўрсатилмоқда. Ёш ижрочилар ўртасида бадиий етук қўшиқлар яратиш, саҳна маданияти, кийиниш одоби, санъаткор маънавиятига оид доимий тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шунга қарамай, айрим ҳолларда ижодкорлар ўртасида яқин ҳамкорликнинг йўлга қўйилмагани матни, мусиқаси ва ижроси саёз, енгил-елпи, мазмунан ғариб қўшиқлар яратилишига сабаб бўлмоқда. Бу эса томошабин, айниқса, тафаккури энди шаклланиб келаётган ёшларнинг руҳияти, эстетик диди, маданий савияси, дунёқараши, маънавиятига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шу боис шоир, бастакор ва хонандалар ўртасидаги ижодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, эфирга узатилаётган қўшиқлар савиясини доимий таҳлил этувчи бадиий кенгашлар масъулиятини янада ошириш мақсадга мувофиқдир.

Анжуманда қўшиқ яратишда ижодкорлар ҳамкорлигини муайян ижодий лойиҳа тарзида йўлга қўйиш, давра суҳбатлари, маҳорат сабоқлари, жонли мулоқотлар, учрашув ва концертларни мунтазам ташкил этишга оид амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди. Журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 345 | Добавил: gonch | Теги: берди, қадамини, маслаҳат, Ўзбекнаво, босишни, ўйлаб, санъаткорларга | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: