Главная » 2013 » Апрель » 22 » YANGI O`ZBEK FILM PREMERASI.
22:56
YANGI O`ZBEK FILM PREMERASI.


3 декабрь куни Алишер Навоий номли киносаройида, "Мадина” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Фильмнинг плюс жиҳатлари:

-Фильм мавзуси, унда оилага садоқат ҳамда, фарзандлик бурчи, севги-муҳаббат каби тушунчалар қадрланган.

-Операторлик иши;

-Шахзода Матчонова Мадина ролини ишонарли тарзда ижро этган, лекин бу роль унинг бошқа фильмлардаги ролларига ўхшаш бўлиб, негадир характери жиҳатидан "Апрель-май” фильмидаги ролига яқинроқ назаримда. Аммо, унинг онасига меҳрибончилиги ҳамда, тиллафуруш аёлни ҳайдаш эпизоди, мажбурият юзасидан ўз севган инсонига ёлғон сўзлаши ҳам, ишонарли ва таъсирли менимча.

-Актёр Отабек Мусаевни томошабинлар ўз оиласига бевафолик қилган инсон ролида кўришлари мумкин. Уни қаҳрамонини, ҳаётда ўз хатоси туфайли панд ейиши ишонарли чиққан.

-Нигора Каримбоева ижросидаги салбий қаҳрамон, менимча, бу роль актрисанинг ютуғи бўлди деб ўйлайман.



Фильмнинг минус жиҳатлари:

Ҳозирги баъзи фильмларда бўлганидек, бошқа фильмларга ўхшаш ҳолатлар, масалан, Шахзода Матчонова қаҳрамони Мадинани фаррош бўлиб ишга жойлашиши. Негадир, кўпчилик фильмларда, оилада моддий қийинчилик бўлса, қаҳрамонлар дарров фаррош бўлиб ишга жойлашиши кузатилмоқда. Шахзода Матчонова қаҳрамони фильм мазмунига кўра, консерватория талабаси. Нега энди у масалан, ёш болаларга хусусий равишда, мусиқадан дарс бериши, ёки дейлик консерваторияни ўзидан ярим кунлик, бирор ўзига муносиб иш топиши мумкин эмас? Нега, доим қаҳрамонлар фаррош бўлишлари керак? Бу мени шахсий фикрим албатта.

Фильмда, "Сўғдиёна” фильмига яқин ҳолатлар. Яъни, "Сўғдиёна” фильмида қаҳрамон қизни отаси юра олмайдиган касал бўлса, бу фильмда, қаҳрамон қизни онаси шундай юра олмайдиган касал бўлиб қолади. Фильм ниҳоясида, қизнинг онаси тузалиб кетса-да, қаҳрамон қизни ҳам, "Сўғдиёна”даги каби машинали бадавлат йигит севиб қолиб, кузатиб юриши, ҳамда қизни йигитга, учрашувларга вақти йўқлигини айтиши, касал онасини парвариш қилиб, ҳам ишлаши каби ҳолатлар, менга "Сўғдиёна” фильмини эслатиб юборди.

Ҳамма фильмларда бўлгани каби, бадавлат йигитни онаси, уни севган қизига уйланишига қаршилик қилиши. Йигитни бадавлат ва қизни унга муносиб бўлмаган оиладан эканлиги;





Фильм режиссёрнинг биринчи иши бўлганлиги учун, хато ва камчиликлардан ҳоли эмас назаримда. Лекин, фильмда драматизм ва инсонийлик туйғулари томошабинга етказиб беришга яхши ҳаракат қилинган менимча. Оператор сифатида кўплаб фильмлар муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшган, фильм режиссёридан, келажакда режиссёрликда ҳам муносиб ютуқларни қўлга киритишини, кутиш мумкин назаримда.



Саида Вахобова

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 264 | Добавил: gonch | Теги: PREMERASI., film, O`ZBEK, YANGI | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: