Главная » 2013 » Апрель » 22 » YANGILIKLAR АСАЛХЎЖАЕВА НАФАС ОЛИШ ЭҲТИРОСИГАЧА ҚЎШИҚ ...
20:08
YANGILIKLAR АСАЛХЎЖАЕВА НАФАС ОЛИШ ЭҲТИРОСИГАЧА ҚЎШИҚ ...

КЛИПНИ ТОМОША ҚИЛАР ЭКАНСИЗ, ДЕКОРАЦИЯ- Ю РАҚҚОСЛАР ҲАМ БИР ЧЕТДА ҚОЛИБ КЕТАДИ, ДИҚҚАТИНГИЗНИ ХОНАНДАНИНГ ЭҲТИРОСЛИ МИМИКАЛАРИ, РЕТРО УСЛУБДАГИ БЎЯЛГАН ҚОП ҚОРА КЎЗЛАРИ ҲАМДА ҚЎШИҚ СЎЗЛАРИДАГИ ШАҲВОНИЯТ ТОРТАДИ. БУ НЕ ҲОЛ?

Мавлуданинг "Чал-чал” дея дастурхон устига чиқиб куйлаганини халқ кечирди, туркча қўшиқларни хоҳ рухсат олиб, хоҳ йўқ, ўзбекчалаштирганига кўникиб қолганимизга ҳам анча бўлди, бироқ, сўнгги пайтда эҳтиросларга чўмдирилган тароналарини унута олармикинмиз? Эркалик ҳам эви билан-да! Тўғри, хонанданинг характери, инсонийлигига гап йўқ. Бироқ, санъаткор сифатида оғир тош босадиган, мазмуни юракларни ларзага соладиган, яшашга арзигулик қўшиқларни качон куйлайди? 70 га кирганидами? Бўлар енгил-елпи мавзуда куйлаш, Асалхўжаева! Фақат тўй ва пул учун ижод қилиб яшаш хонанда ҳаётининг асл мақсади эмас-ку?! Халқ дардини, инсон қалбидаги оғриқларини сеза олмаган, куйлай олмаган санъаткор устоз бўла оладими? Сиздан ёши анча кичик хонандалар аллақачон асрларга татигулик ижод қилишга улгуряпти. Гулсанамни қаранг, Зулайҳони кўринг... Тўғри гап туққанингга ҳам ёқмайди. Бу мақолани ўқиб, хонанда тажангланиши тайин. Бироқ, бир- биримизнинг хатоларимизни ўзимиз муҳокама қилмас эканмиз, четдан келиб куюнадиган йўқ. Асалхўжаеванинг янги "Бевафо” клипини томоша қилиб, ҳатто ёлғиз бўлса ҳам уялади, томошабин. Оила даврасида кўришни тасаввур қилаверинг. Ретро қора бўёқлардан ёнаётган кўзлар, шаҳвоний мимикалар...Қўшиқ сўзларида "Кўзларига, лабларига, узу-у-ун - узу-ун оёқларига” "бевафонинг боқиши” ҳақида берилиб куйлайди, у. Энг ғалатиси эса, ёрнинг нафас олишини шундай оҳлар билан куйлайдики, унинг сўздаки ифодасини ёзишнинг асло иложи йўқ! Бир эмас, бир неча маротаба қайтарилган ҳароратли сўзлар тингловчига қандай таъсир қиларкин? Эҳтиросли нафас олишни ўргатяпти, 25 йиллик ижодга эга хонанда. Бошда дўппи, эгнига атласдан куйлак кийиб хониш қилсангиз ҳам бозорингиз чопади. Ризқ бергувчи ахир, ярим-яланғочлар иштирокидаги клип ва маза- матрасиз қўшиқлар эмас-ку? Устозлар маънавиятни унутиб қўйса, ёш хонанда нима қилсин? Тингловчи ва мухлисларга шунақа қўшиқлар керак деган важ билан санъаткорлар ўзларини алдашади. Ахир, оммани шундай қинғир йўлларга бошлаётган улардан айримларининг иши, ижоди эмасми деган оғир савол ҳам туғилади. Сиз шундай куйлангки, улашаётган тарбиянгиздан фақат раҳматлар ёғилсин. Рамазонда бировнинг дилини оғритгим йўқ. Агар, аччиқ ҳақиқатлар шундай муқаддас ойда ҳам таъсир қилмаса, билмадим унда.

Жасур ҲАМРОЕВ

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 254 | Добавил: gonch | Теги: ..., АСАЛХЎЖАЕВА, yangiliklar, олиш, НАФАС, қўшиқ, ЭҲТИРОСИГАЧА | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: