Главная » 2013 » Апрель » 22 » Зиёда; "Ойим "Я-я" деб чақирадилар
21:32
Зиёда; "Ойим "Я-я" деб чақирадилар

Саида: - Ижодингизда қандай янгиликлар?

Зиёда: - Янги қўшиқ яратдик. "Пап-пап-парам” деб номланади. Мусиқаси ҳар доимгидек мени севимли бастакорим Рустам Тўлашев, шеъри Темурга тегишли. Бу қўшиққа ҳам клип олиш ниятимиз бор, албатта.



Саида: - Қўшиқ номи тушунарсиз эмасми?

Зиёда: - (жилмайиб) Ўзи мени қўшиқларимда "ла-ла, чики-чики” деган сўзларни учратиш мумкин. Бу қўшиғимда ҳам шунга ўхшаган "пап-пап-парам” деган сўзларни ишлатдик. Ёки қўшиқ номини "Қалбда ажойиб байрам” деб номласак ҳам бўлади.



Саида: - Ҳозирги кунда янги фильмда суратга тушаётган экансиз? Шу фильмдаги ролингиз ҳақида нималарни айта оласиз?

Зиёда: - Ҳа. Режиссёр Жасур Шаметовнинг "Учрашув” фильмида суратга тушмоқдаман. Бу фильмда ўзимни ролим тўғрисида гапирадиган бўлсам, жуда ҳам шаддод қиз образидаман. Лекин, қайсидир жиҳатлари, ўзимга мос тарафлари ҳам бор. Мени ўйлашимча, фильм жуда ҳам қувноқ чиқса керак.



Саида: - Режиссёр сифатида Жасур Шаметов билан ишлаш сиз учун қийин бўлмадими?

Зиёда: - Мен у инсонни режиссёр сифатида жуда ҳам ҳурмат қиламан. Улар ўз ишларига жуда ҳам, маъсулият билан ёндошдилар менимча. Суратга олиш жараёнида қийинчиликлар ҳам бўлди. Кўп дубль олдик (кулади) Нега деганда, улар бизни юзимизни кўрсатиб бермоқчи бўлдилар. Мисол учун, балки қийналгандирмиз ролни ўхшата олмай, балки уларни кўнгиллари тўлмагандир? Лекин, нима бўлганда ҳам, у ерда бизни ҳам юзимиз ва улар ўзларини режиссёрлик ишлари ҳам яхши чиқиши учун, шу мақсадда кўпроқ дубль олдилар. Худо ҳоҳласа кино яхши чиқади, деган умиддамиз.



Саида: - Фильмни суратга олиш жараёнида эсда қоладиган воқеалар бўлдими?

Зиёда: - Фильмни суратга олиш жараёнида, энг эсда қоладиган ҳолат, бу бақирадиган жойи бор, мен умримда ҳеч бақирмаганман-де. (кулади) Жуда ҳам уялдим, ўша жойида. Лекин, бир амаллаб бақирдим. Кейин жуда ҳам совуқ бўлди. Охири совуқдан қотиб қолдик, кейин бизга печка олиб келиб беришди ва биз исиниб бемалол ишладик.



Саида: - Партнёрингиз актёр Алишер Узоқов билан роль ижро этиш қандай кечди?

Зиёда: - Партнёр сифатида, актёр Алишер Узоқов жуда ҳам тиришқоқ ва ўз партнёрларига ёрдам берар эканлар. Мен актриса эмасман, менга шу фильмда роль ижро этиш сал қийинроқ бўлди, қанақадир уялдим ҳам, шундай вақтларда актёр Алишер Узоқов менга далда бўлиб турдилар. Бундай, ундай қилинг деб маслаҳатлар бердилар, мен ҳам ўша нарсани чиқариб беришга, ҳаракат қилдим. Энди билмадим, (кулади) ўхшата олдимми? Ролимга мухлислар баҳо берадилар албатта.



Саида: - Сиз Жаҳонгир Позилжонов, Алишер Узоқов билан рол ижро этдингиз. Агар ўзингизда танлаш имконияти бўлса, яна ким билан роль ижро этган бўлардингиз?

Зиёда: - Бирга рол ижро этган партнёрларим Жаҳонгир Позилжонов ва Алишер Узоқов билан ҳам, рол ижро этиш менга ёқади. Ҳамма актёрларимизни ҳурмат қиламан. Адиз Ражабов билан рол ўйнаб кўрган бўлардим. Жуда ҳам кучли актёр деб биламан уларни.



Саида: - Келажакда сиз ҳам режиссёр бўлишингиз мумкинми?

Зиёда: - Балки. (кулади) Жуда ҳам қизиқиб келяпман. Балки мен ҳам, битта фильм суратга оларман.



Саида: - Агар ўзингиз фильм суратга олсангиз, фильмингиз драма бўладими ёки комедия?

Зиёда: - Иккаласи ҳам бўлади бу фильмда. Чунки жуда ҳам драма бўлса, зерикарли ва жуда ҳам кулгили бўлса, бачкана бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун, драма ва комедия ҳам, етарли ҳолатда бўлган фильм олиш ниятим бор.



Саида: -Концертингизда ва умуман, саҳнавий либосларингизни дизайнерлар билан бирга ишлайсизми ёки ўзингиз эскиз чизиб берасизми?

Зиёда: - Мен дизайнерларни ўзларига қўйиб бераман. Лекин, либос жуда ҳам очиқ бўлмасин дейман. Концертимдаги либосларимни Артём Дробыш тайёрладилар. Уларни олдиларига борганимда, биринчи кунинг ўзида ёпиқроқ бўлсин деб айтдим. Уларни ўзлари чизиб, тайёрлаб бердилар ва менга ёқди.



Саида: - Концерт вақти нимадан қийналдингиз?

Зиёда: - Концертимда қийинчиликлар жуда ҳам кўп бўлди. Концерт қилиш жуда ҳам, ўзи эмас экан (кулади) Жуда ҳам қийинчиликлар бўлар экан. Концертимда мен тепадан тушиб келадиган жойлари бор эди. Мени ўзим баланддан қўрқаман, концертим икки кун бўлган бўлса ҳам, шу икки кунида ҳам, жуда кучли ҳаяжонда бўлдим. Қанақадир ўзимни (кўрсатиб беради) мана шундай ушлаб айта олмадим. Концертимга менга яқиндан ёрдам берганлар "Акфа” компанияси, албатта "Акфа медиа” студиясига ҳар доим раҳмат айтаман. Чунки, улар мени ҳар доим қўллаб-қувватлаб, шу даражага етказишди. Продюсерим Абдураҳмон Позилжоновдан ҳам жуда миннатдорман.



Саида: - Ёш бўлиб туриб, анча муваффақиятларга эришдингиз. Ўзингиз четдан қараганда, буни асосий ютуғи нимада деб ўйлайсиз? Меҳнатми, талантми ёки омадми қайси бири?

Зиёда: - Четдан назар ташлаганда (кулади ва самимий).... Менимча ҳаммаси бўлиши керак. Чунки омад бўлса, овоз бўлмай қолиши мумкин, бир хилларида эса меҳнат қилсангиз ҳам чиқмай қолиши мумкин. Шунинг учун, уччови бирга бўлиши керак, менимча. Кейин яна биринчи навбатда, тинчлик ҳам бўлиши керак. (кулади) Тинчлик бўлса, ҳаммаси бўлади!



Шу пайт Шаҳноз кириб келди. Бўлган воқеани тушунтириб, нимага чақирилганликларини айтиб берди. Сўнг интервьюни давом эттирдик.



Саида: - Дейлик, сиз рассом бўлсангиз дунёни фақат битта рангда чизиш керак бўлса, сиз қайси рангда чизган бўлардингиз?

Зиёда: - (ўйланиб) Яшилда. Чунки яшил рангни яхши кўраман.



Шахноз: - Вой, мени сочларимни яшилда чизасанми?

(Иккови ҳам самимий кулишади)



Саида: - Ҳаётингизда маълум бир пайтга қайтиш имконияти бўлганда, қайси вақтга қайтган бўлардингиз?

Зиёда: - Болалигимга қайтардим. (кулади, самимий) "Тантана”ли пайтимга қайтардим. 7 ёшмидим? Ҳа, 7 ёшимдан боргандим. Бир оз вақт олдин "Тантана”ни концерти бўлди (кулади) Қатнашиб, болаликдаги эски ашулаларимни айтиб маза қилдим. Ўша ўйинлар ҳали ҳам эсимизда. (кўрсатиб беради) Зўр вақтлар бўлган-де (самимий кулади)



Саида: - Оилада ким билан жуда яқинсиз? Сингилларингиз ёки опаларингиз биланми?

Зиёда: - Мен онам билан яқинман. (кулади) Опа - сингилларим ўзлиги бўлиб олишган десам, (кулади) йўқ ҳаммамиз бир-биримиз билан яхшимиз. Вақтимиз бўлганда, бирга гаплашиб ўтирамиз, энди улар узатилиб кетишган-де.



Шахноз: - Бу қиролича билан яхши, бу эса энг муҳими!

Зиёда: - Қиролича билан яхшиман! Қиролдан эса қўрқаман! (кулишади)



Саида: - Ойингиз уйда сизни эркалаб нима деб чақирадилар?

Зиёда: - Ойим "Я-Я” деб чақирадилар.



Шахноз:- Энди мен ҳам шундай чақирсам бўлар экан?

Зиёда: - (кулади)



Саида: - Жаҳлингиз чиқса, нима қилиб жаҳлдан тушасиз?

Зиёда: - Ўзим ёлғиз ўтираман. Битта хонага кириб, ўзим ҳамма нарсани ўйлаб кўраман. Агар ўзимда айб бўлса, чиқиб кечирим сўрайман. Агар ўзимда айб бўлмаса ҳам, ўзимни босиб оламан. Жуда унақа жаҳлимни кўрсатмайман. Бир хилларида битта йиғлаб оламан.



Шахноз: - Йиғлаш яхши, лекин ҳамма нарсага ҳам йиғлаш керак эмас!



Саида: - Кайфиятингизни нима билан кўтарасиз?

Зиёда: - Рақсга тушаман. Кайфиятимни кўтариш учун яхши қўшиқларни эшитсам, кайфиятим кўтарилади.



Саида: - Қаттиқ чарчасангиз, чарчоқни қанақа қилиб енгасиз?

Зиёда: - Ухлаб енгаман. Ёки онамлар билан гаплашиб, дардимни айтиб ўтирсам ҳам чарчоғим чиқиб кетади.



Саида: - Ўзингизни қайси хориж актрисасига ўхшатасиз?

Зиёда: - Йўқ, ҳеч кимга ўхшатмайман. (Кулади) Ўзим, бу ўзимман.



(Орада хорижий фильмлар ва актрисалар эсланиб, кулдик.)



Саида: - Олдинги ўзбек фильмлардан қайси фильмлар ёқади?

Зиёда: - Менга "Келинлар қўзғалони” ёқади.



Феруза: - Қайси фильмни кўрсангиз, болалигингизни эслайсиз?

Зиёда: - (ўйланиб) Йўқ, фильмни эмас! Ану мультфильмни кўрсам эсимга тушади, (кулади) "Алвасти” бор-ку!



(Шаҳноз ўша мультфильмни овозини қилиб берди. Ҳаммамиз кулдик)



Зиёда: - Ўша пайтларда кўп кўрардик-де ўшаларни. Яна "Ну погоди!” ("Сеними шошмай тур”) ни кўрсам ҳам болалигим эсимга тушиб кетади.



Саида: - Тўйларда энг кўп кўрадиган ҳамкасбларингиз?

Зиёда: - Мавлуда Асалҳўжаева, Жаҳонгир ака Позилжонов, "Шаҳзод” гуруҳи (ўйланиб) ва Райхонни ҳам кўриб тураман. Бизни борадиган вақтимизда энг кўп кўрадиганларим.



Саида: - Тўйларда жанжалларни ҳам кўриб турасизми?

Зиёда: - Йўқ.



Бир тадбирдан сўнг, бу ерга келган Зиёда бироз толиққан бўлса ҳам, интервью давомида ўзини қувноқ тутди ва саволларга самимий жавоб қайтарди. Шахноз эса, ўзининг қувноқ ҳазиллари билан интервьюни янада файзли ўтишига сабаб бўлди ва лойиҳа қолдирилгани сабаб, пайдо бўлган кўнгилдаги ғашликни тарқатишга уринди. Айниқса, Шахноз билан Зиёдани ўзаро ҳазиллари жуда самимий бўлди назаримизда.

Саида Ваҳобова

Феруза Фаттохова

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 211 | Добавил: gonch | Теги: Я-я, Ойим, деб, чақирадилар, ЗИЁДА | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: