Главная » 2013 » Апрель » 22 » Зиёданинг ширин ташвишлари кўпайган…
19:26
Зиёданинг ширин ташвишлари кўпайган…

Кетма-кет қўшиқ ва клиплар билан мухлисларни ҳушнуд этаётган Зиёда Қобулованинг ширин ташвишлари кўпайган…

Гап шундаки, 23-24 ноябр кунлари "Истиқлол” санъат саройида ўтиши режелаштирилган концерт дастурига қизғин ва жиддий тайёргарлик ишлари билан банд. Бу галги концерт либослари бўйича дизайнер Артём Дробишев ишлаяпти. Зиёданинг айтишича, унинг кийиниш услуби бутунлай ўзгарганини маълум қилди. Концертда саксон фоиз янги қўшиқлар янграйди. Шунингдек, учта дуэт ҳамда сўз устаси иштироки ҳам кутиляпти. Уларга саҳналаштирилган кўринишлар эса сизларни кайфиятингизни кўтариши тайин. Айтмоқчи, концерт учун махсус декорация ҳам қуриляпти. Хонанда яна бир сирни очди — ҳар йили 23-24 ноябр куни концерт беришни анъанага айлантирибди.


"БЕШ ЙИЛДА ОТА БЎЛДИМ”


Хонанда Достон Убайдуллаевнинг "Яна ҳижрон” қўшиғини мухлислар жуда илиқ кутиб олишди…

Бу ишончни оқлаш мақсадида хонанди мухлиси Абдулла исмли йигитнинг илтимосига кўра ҳаётини қўшиққа кўчирди. Мазкур тарона "Беш йилда ота бўлдим” деб номланади. Достон Убайдуллаев фарзанд илинжида яшаётганларни тушкунликка туширмаслик мақсадида, қўшиқ мазмунидан келиб чиққан ҳолда эмас, балки кайфиятни кўтарувчи саҳналарга бой клип суратга олдирди. Тез орада мазкур ижод наъмунасига баҳо беришга муваффақ бўласиз.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 225 | Добавил: gonch | Теги: ШИРИН, ташвишлари, кўпайган…, Зиёданинг | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: